декабр 25, 2023 12:14 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари ШҲТ Бош котибиниг Фаластиндаги воқеаларга оид позициясини олқишлади
    Эрон ТИВ раҳбари ШҲТ Бош котибиниг Фаластиндаги воқеаларга оид позициясини олқишлади

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ШҲТ Бош котиби Чжан Минг билан учрашувида, унинг Фаластин воқеаларга нисбатан ижобий ва конструктив позициясини қадрлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, учрашувда Эрон ТИВ раҳбари Эрон Ислом республикасининг иқтисодий ва тижорат ҳамкорликларининг муҳимлигига тўхталиб  уни кенгайтиришига урғу берди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Эрон президентининг биринчи ўринбосарининг бишкекда ўткзилган  иқтисодий ва саноат ҳамкорликлари хусусан сармоя, транспорт ва атроф-муҳит ўқлари бўйича таклиф қилган ташаббусига диққат бериб уни амалга ошириш соҳасида ШҲТ Бош котибини қўллаб-қувватлаши ва кузатиб боришини сўради.

Учрашувда ШҲТ Бош котиби Чжан Минг ҳам Фаластин конференциясини мувафаққиятли ўтказгани ва Эроннинг Фаластин халқига нисбатан принсипиал позициялари учун Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиёнга миннатдорчилик билдириб, ШҲТнинг Фаластин масаласига нисбатан нуқтаи назарини бу ташкилотнинг Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ минтақаси хавфсизликига аҳамияти нуқтаи назаридан тушунтириб берди.

ШҲТ Бош котиби бу ташкилотга аъзо бўлган давлатар ўртасида хавфсизлик, иқтисодий ва саноат соҳасидаги ҳамкорликларни ривожлантириш Эроннинг роли ва иштирокини юқори баҳолаб, Бишкек йиғилишда Эрон Ислом Республикаси томонидан таклиф қилинган саноат-иқтисодий ҳамкорлик ва сармоявий алоқаларни ривожлантириш бўйича ташаббусларини олқишлар экан мазкур ташкилот котибияти кўтарилган масалаларни кузатиб боришга тайёрлигини ҳам билдирди.

Ёрлиқ