Эроннинг Кирмон шаҳрида содир этилган теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
ИШИД террорчилик -такфирий гуруҳи ўз баёнотида Эрон жанубидаги Кирмон шаҳрининг Гулзори Шуҳадо мозорига олиб борувчи йўлда содир этилган теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
Эслатиб ўтамиз, 2024-йил 3-январь чоршанба куни Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс гвардиялари собиқ қўмондони шаҳид Қосим Сулаймоний шаҳодат топганига 4 йил тўлди.Шаҳид генерал Қосим Сулаймонийнинг шаҳид бўлиши муносабати билан ўтказилган танталанли маросимда Эрон жанубидаги Кирмон шаҳридаги Гулзори Шуҳадо мозорига олиб борувчи йўлда зиёратчилар орасида иккита террорчилик портлаш содир бўлди. Бу теракт оқибатида 84 киши шаҳид бўлиб, 211 киши жароҳатланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар беришича, ИШИД террорчилик гуруҳи бугунги баёнотида, Кирмон шаҳридаги террорчилик портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.