Январ 04, 2024 18:04 Asia/Tashkent
  • Жума куни Кирмон шаҳридаги теракт оқибатида шаҳид бўлганларнинг жаноза ва дафн маросими ўтказилди
    Жума куни Кирмон шаҳридаги теракт оқибатида шаҳид бўлганларнинг жаноза ва дафн маросими ўтказилди

Эрон Ислом республикаси жанубидаги Кирмон шаҳридаги Гулзор шуҳадо мозорига олиб борувчи йўлда содир этилган террор жиноятда шаҳид бўлганларнинг пок жасадлари эртага дафн этилди.

Эслатиб ўтамиз,  2024-йил 3-январь чоршанба куни Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс гвардиялари собиқ қўмондони шаҳид Қосим Сулаймоний шаҳодат топганига 4 йил тўлди.Шаҳид генерал  Қосим Сулаймонийнинг шаҳид бўлиши муносабати билан ўтказилган танталанли маросимда  Эрон жанубидаги Кирмон шаҳридаги Гулзори Шуҳадо мозорига олиб борувчи йўлда зиёратчилар орасида иккита террорчилик портлаш  содир бўлди. Бу теракт  оқибатида айримм манбаларга кўра 84 киши ва бошқа баъзиларига асосан 95 киши шаҳид бўлиб, 211 киши жароҳатланди.

Эрон ҳукумати  эратага жума кунини мамлакатада оммавий мотам куни эълон қилди.

Кирмон вилояти ҳокимм  Муҳаммадмеҳди Фадокор ҳам Тасним ахборот агентлиги билан суҳбатда, ҳозиргача Кирмондаги Гулзоир Шуҳадо йўлида содир бўлган террорчилик оқибатида яраланганлар шаҳид бўлганларнинг аниқ статистикаси  84 нафар шаҳид ва 284 нафар жароҳатлангагнларни кўрсатмоқда аа  70 фоизи аниқланган уларнинг аксарияти кирмонликлардир деб эълон қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида шаҳидларни дафн этиш маросими эртага жума куни барпо бўлади деб айтди.

Эрон ИИВ бошлиғи Аҳмад Ваҳидий ҳам Кирмон шаҳридаги террорчилик ҳужумга тўхталиб ушбу терактдан сўнг энг қисқа вақт ичида хавфсизлик ва ҳарбий идоралар ва органлар томонидан кучли ва қатъий жавоб берилади деб таъкидлади.

Эрон Ислом респубилкаси Бош прокурори ҳужжатулислом вал муслимин Муваҳиддий ҳам Кирмон вилояти ва инқилоб маркази прокурори билан телефон суҳбатида  ушбу жиноят омиллари яъни Гулзори Шуҳадо яқинида инсонларни шаҳид қилган жиноятчиларни зудлик билан аниқлаб жазолашга буйруқ берди..

У ўз сўзларида, АҚШ сионистик режим бошчилигидаги глобал зўравонлик шу қадар яккаланиб, ҳалокат даражасига етганки, ҳатто ғурурли ва буюк қаҳрамон шаҳид Ҳож Қосим Сулаймоинйни қарорини зиёратчиларидан  ҳам қўрқишади деб изоҳлади.

Ҳужжатулислом вал муслимин Муваҳиддий шунингдек Эроннинг душманлари билсинки Эроннинг буюк ва шаҳид тарбияловчи халқи ҳамон минтақадаги қаршилик ҳаракатларнинг асосий дасттакчиси бўлиб бу қўрқоқ террор ҳаракатини содир этганлар ва уларнинг тарафдорарини аниқлаб  қасос олади деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ