Эрон президенти: Кирмонда содир этилган теракт жиноятига алоқадор жиноятчилар хавфсиз юра олмайдилар
Эрон президенти деди: ҳеч бир кучнинг қўллаб-қувватлаши Кирмон террорчилик жиноятига алоқадор малайлар ва жиноятчилар учун хавфсиз чегара ярата олмайди.
Эслатиб ўтамиз, 2024-йил 3-январь чоршанба куни Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс гвардиялари собиқ қўмондони шаҳид Қосим Сулаймоний шаҳодат топганига 4 йил тўлди.Шаҳид генерал Қосим Сулаймонийнинг шаҳид бўлиши муносабати билан ўтказилган танталанли маросимда Эрон жанубидаги Кирмон шаҳридаги Гулзори Шуҳадо мозорига олиб борувчи йўлда зиёратчилар орасида иккита террорчилик портлаш содир бўлди. Бу теракт оқибатида 84 киши шаҳид бўлиб, 211 киши жароҳатланди.
Кирмон шаҳрида содир бўлган террорчилик портлашга норозилик ва уни қоралаш давом этмоқда.
Кеча Сербия президенти Александр Вучич Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий билан телефон орқали суҳбатида бу террорчилик ҳаракатни қоралаб, Эрон ҳукумати ва халқига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, бу терактни содир этганлар тезроқ адолат ва қонун олдида жавоб беришига умид қилди.
Суҳбатда Эрон президенти Иброҳим Раисий ҳам бу террорчилик портлашнинг омиллари, буюрувчилари ва маслаҳатчилари қатъий жазоланиши ва бу қўрқоқлик ҳаракатни буюк Эрон халқининг шафқатсизлик, зулм ва адолатсизликка қраши туришдаги юксак мақсадларидан тўхтата олмаслигини таъкидлаб, ҳеч қандай куч ва қудратнинг ёрдами ушбу жиноятга алоқадор кимсалар учун хавфсиз чегара бўла олмайди деб эълон қилди.
Бугун жума куни Эрон президенти Эрон жанубидаги Кирмон шаҳридаги террор жинояти шаҳидларини дафн этиш маросимида қатнашиш учун Кирмон шаҳрига бориб шаҳид генерал Қосим Сулаймоний қабрини зиёрат қилганидан кейин, ушбу терактда жароҳатланганларни аёдат қилишга борди ва уларга ёрдам бериш жараёни ҳақида маълумот олди.
Шунингдек 6 давлат -Қатар, БАА, Уммон , Сурия, Туркия ва Тунис парламентлари спикерлари Эрон парменти раиси, Муҳаммадбоқир Қолибоф билан алоҳида телефон суҳбатида Эрон халқига ҳамдардлик билдириб Кирмоннинг Гулзори шуҳадо яқинида содир бўлган терактни кескин қораладилар.
Телефон орқали суҳбатда Эрон парламенти раиси дунёда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш зарурлигига урғу бериб, Эрон Ислом республикаси Кирмондаги теракт учун ўч олади деб маълум қилди.
Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ҳам покистонлик ҳамкасби Жалил Аббос билан телефон суҳбатида Эрон мамлакатининг бошқа давлатлар билан ҳамкорлик ва мувофиқлатириши билан терроризмнинг даҳшатли ҳодисасини йўқ қилиш бўйча " сўнмас мажбуриятини" таъкидлади.
Абдуллоҳиён шунингдек, суриялик ҳамкасби Файсал Миқдоднинг Кирмон шахридаги террорчилик ҳаракатини қоралаганига оид телефон қўнғироғига жавобан терроризмнинг даҳшатли ҳодисасини барҳам бериш учун минтақа давлатларнинг умумий ҳамкорлиги зарурлигини қайд этди.
Кирмон шаҳридаги террорчилик жинояти шаҳидлари шарафига Эрон Ислом республикасининг дунё бўйлаб барча элчихоналари, консулликлари ва халқаро ваколатхоналаридаги байроғи ярим кўтарилган ҳолда қолдирилди деб хабар қилган Эрон ТИВ.