Эрон Ўзбекистонга қишлоқ хўжалигида дрон ишлаб чиқариш технологиясини етказиб беради
Эроннинг Халқаро фан ва технолгиялар ўзаро таъсири маркази раиси Ўзбекистон республикаси билан Эроннинг қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган дронлар ишлаб чиқариш технологиясини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича маслаҳатлашгувлар ўтказилишини маълум қилди.
Кеча Эрон Ислом республикасининг Халқаро фан ва технология ўзаро таъсри алоқалари маркази раиси Амирҳусейн Мирободий Ўзбекистон инновациялар ҳафталиги кўргазмасида билимга асосланган эронлик компаниялар қатнашиши билан қишлоқ хўжалиги ҳамда қишлоқ хўжалиги учувчисиз учоқлари соҳасида келишувга эришилди ва Ўзбекистондан ҳам делегация Эронга келган ва биз ушбу маҳсулотлар бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз деб эълон қилди.
Эрон Халқаро фан ва технология ўзаро алоқаларии маркази раиси ўз сўзларида Ўзбекистон элчиси ва делегациясининг 11- чи Эрон Сохт кўргазмасига ташрифи чоғида Ўзбекистон республикаси билан яқинда имзолаган келишувларимиздан бири бу икки давлатнинг муҳим технология тадбирларда қатнашишга оид\ келишувдир. Яқинда Эрон Ислом республикаси президентининг илмий-техникавий масалалар бўйича ўринбосарини Ўзбекистонга сафари бу мамлакат инновациялар ҳафталиги ва Ўзбекистон технологиялар кўргазмасида қатнашиш эди ва Эроннинг илмига асосланган компаниялари ҳам бу ерда стенд ташкил этилди деб қўшимча қилди.
Амирҳусейн Мирободий шунингдек бу сафар жараёнида Ўзбекистоннинг қатор университетлари ректорларидан иборат, делегация Ўзбекистон лабораториялар ва илмий -тадқиқот марказлари учун зарур бўлган лаборатория жиҳозларини Эроннинг билмага асосланган компанияларида етказиб бериш мақсадида "Эрон Сохт" кўргазмасига ташриф буюриши ҳақида келишиб олинди деб баён этди.
Эрон Ислом республикасининг илм-фан, технология ва билимга асосланган иқтисодий бўйича сиёсат ва ривожланиш бўйича ўринбосари, Меҳди Илёсий ҳам билимга асосланган компанияларининг 10 фоизи экспорт қилиш қобилиятини исботлаган деб таъкидлади.
У шунингдек Янги милодий йилнинг илк кунларида турганимиз ва дунёнинг аксарият давлатларида Янги йил байрами эканини инобатга оладиган бўлсак, Ўзбекистон делегациясининг Эронга ташрифи бу мамлакат ҳукуматининг Эрон билан илм-фан ва технология соҳасидаги ҳамкорликларини ривожлантиришга жиддий қарор қилганиниг далилидир деб қайд этди.