Январ 07, 2024 15:58 Asia/Tashkent
  • Генерал Қоонийнинг ҲАМОС раисига йўллаган мактубида: қаршилик кучлари сионстик режимининг даҳшатли тушига айланади
    Генерал Қоонийнинг ҲАМОС раисига йўллаган мактубида: қаршилик кучлари сионстик режимининг даҳшатли тушига айланади

Ислом Инқилоби соқичлар корпуси Қудс кучлари қўмондони Қооний, ҲАМОС ҳаракати сиёсий идораси раиси ўринбосари Ал-Арурийнинг шаҳид бўлгани муносабати билан бу ҳаракат сиёсий идораси етакчиси Исмоил Ҳанияга йўллаган мактубида қаршиилк кучлари болаларнинг қотили бўлган сионистик режимнинг даҳшатли тушига айланади деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз, ҲАМОС исломий қаршилик ҳаракати сиёсий бюроси раиси ўринбосари Солиҳ Ал-Арурий кеча оқшомида босқинчи сионистик режимнинг Бейрут чеккасига уюштирган ҳужумида шаҳид бўлди.

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси  Қудс кучлари қўмондони бригада генерали Исмоил Қооний ҲАМОС исломй қаршилик ҳаракати сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳанияга йўллаган мактубида, бу ташкилот сиёсий идораси раиси ўринбосари Солиҳ Ал-Арурийнинг шаҳид бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдириб, сионистик режим  қаршилик ҳаракатлари етакчиларини  террор қилиш орқали Ғазо секторида ва ғарбий соҳилдаги оғир мағлубиятини камайтириб, қоплашга уринмоқда деб айтди.

Генерал Исмоил Қооний шунингдек шаҳид Ал -Арурий Ғарбий соҳилда душман қийин аҳволда тушиб қолгани пайтида шаҳид бўлди деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ