Ўзбекистоннинг Теҳрондаги янги элчиси Эрон ТИВ раҳбарига ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди
(last modified Mon, 15 Jan 2024 07:15:57 GMT )
Январ 15, 2024 12:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг Теҳрондаги янги элчиси Эрон ТИВ раҳбарига ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди
    Ўзбекистоннинг Теҳрондаги янги элчиси Эрон ТИВ раҳбарига ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди

Ўзбекистоннинг Эрон Ислом республикасидаги янги элчиси Эрон ТИВ раҳбарига ишонч ёрлиқлари нусхасини /копия/ топширди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистоннинг  Эрондаги янги элчиси Фариддин Насриев бугун дипломатик миссияси бошида Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён билан учрашиб унга ишонч   ёрлиқлари нусхаси /копия/ ни топширди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ой олдин ЭКО иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-йиғилишида қатнашиш учун Тошкентга ташриф буюрган Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий  Ўзбекистон президенти Шавкат Миризёев билан учрашганида, икик давлат ўртасидаги ҳамкорлик даражасини янада ошириш бўйича мақсадларни белгилаш зарурлигини таъкидлаганди.

Бундан ташқари яқинда Эрон парламенти раиси ўринбосари ва Ўзбекистон парламенти делегацияси раисининг Халқаро парламентлараро ассаблеяяси йиғилиши доирасида  учрашганида Теҳрон ва Тошкент ўртаисдаги сиёсий, маданий ва иқтисодий алоқаларни ривожланириш ва чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўриш зарурлигини айтгандилар.

Эрон ва Ўзбекистон расмийлари ушбу учрашувда парламентлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашдан ташқари икки дўст ва биродар халқ ва мамлакатнинг кўп муштаракликларига эътибор бериб   мавжум ҳамкорликлар даражасини кўриб чиқиб уни кенгайтирилиши, оптимал ва идеал даражага кўтариш мумкинлигини ҳам қўшимча қилишганди.