Январ 24, 2024 15:17 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон кино соҳасида ҳамкорлик қилади
    Эрон ва Ўзбекистон кино соҳасида ҳамкорлик қилади

Эрон маданият ва ислом ҳидояти вазири Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчиси билан учрашувида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида кино соҳасида яхши тушуниш ва келишувларга эришилган деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси маданият вазири Муҳаммадмеҳди Исмоилий Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчиси Фариддин Насриевни  Озодий мажмуасини таклиф қилган учрашувида, Эронда яқинда Фажр фестивали ўтказилади ва бутурли соҳаларда бўлиб ўтади. Сизни бу фестивалда қатнашишингизни сўраймиз деб таъкидлади.

Эрон маданият вазири бу учрашувда Эрон Маданият вазирлиги катта маданият мажмуасидир ва менинг ҳамкасбларим  сизни кутиб олади деб изоҳлади.

Исмоилий ўз сўзларида,  Самарқанд шаҳри Исфаҳон шаҳрига  ўхшайди ва мен Самарқандга сафарим чоғида ўзимни Исфаҳонда бўлгандек ҳис қилаётганимни твиттерда ёзгандим деб эслатди

Эрон маданият вазири кино ташкилоти раисини ўтган ойларда  бу мамлакатга ташрифига ҳам тўхталиб кино соҳасида  яхши тушуниш ва келишувларга эришилди деб маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Эрондаги янги элчиси  Фариддин Насриев ҳам бу учрашувдан хурсандлигини билдириб,  Ўзбекистон маданияти вазирининг Эронга ташрифи чоғида қўшма ҳамкорликда янги ишлар амалга оширилишига умид қиламиз. Ўзбекистон давлати  Эрон Ислом республикаси билан турли соҳаларда ҳамкорилк қилишга тайёр деб эълон қилди.

У шунингдек Эрон президентига ишонч ёрлиқларини топширганига  ишора қилиб, Эрон президенти ҳам икки давлат турли соҳаларда ҳамкорлик қилишини таъкидлади ва  ва шу муносабт билан биз билан ҳамкоиилк қилишингизни сўраймиз деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ