Ислом Инқилоби муаззам раҳбари: фақат одамларнинг иштироки билан исломий мақсадларга эришиш мумкин
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i90948-Ислом_Инқилоби_муаззам_раҳбари_фақат_одамларнинг_иштироки_билан_исломий_мақсадларга_эришиш_мумкин
Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бугун Эрон бўйлаб жума намози имомлари йиғилишида халқнинг иштирокисиз исломий мақсадларга эришиш мумкин эмаслигини айтдилар.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
Январ 16, 2024 14:03 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби муаззам раҳбари: фақат одамларнинг ишироки билан исломий мақсадларга эришиш мумкин
    Ислом Инқилоби муаззам раҳбари: фақат одамларнинг ишироки билан исломий мақсадларга эришиш мумкин

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бугун Эрон бўйлаб жума намози имомлари йиғилишида халқнинг иштирокисиз исломий мақсадларга эришиш мумкин эмаслигини айтдилар.

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта шанба куни Эрон Ислом республикасининг буюк асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/  ҳарамларида у кишининг ғоялари ва идеялари билан аҳдни янгилаш билан Эрн жума имомларининг 26-миллий йиғилиши иш бошлади.

Бугун эса Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳам иштирок этган мамлаат бўйлаб диний ҳуқуқшунослар ва  жума имомларининг 26-йиғилишининг дастурлари орасида Эрн ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён биан учрашув ҳамда Эро президенти Иброҳим Раисий иштирокида мулоқотлар ўтказиш ҳам жой олган.

Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бугун Эрон бўйлаб жума имомлари билан учрашувида халқ масаласи исломий тамойил эканлигиа тўхталиб Исломий мақсадларга эришиш фақат одамларнинг иштироки билан мумкин бўлади деб таъкидладилар.

У киши яна халқ масали ҳам исломий тамойилдир деб изоҳладилар.

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбарининг батафсил баёнотлари эса кейинроқ нашр этилади.