Эрон ТИВ раҳбари: Эрон мамлакати минтақада уруш ва ишончсизлик тарқалишига қаршидир
(last modified Wed, 17 Jan 2024 08:18:22 GMT )
Январ 17, 2024 13:18 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Эрон мамлакати минтақада уруш ва ишончсизлик тарқалишига қаршидир
    Эрон ТИВ раҳбари: Эрон мамлакати минтақада уруш ва ишончсизлик тарқалишига қаршидир

Эрон ТИВ раҳбари Норвегия ТИВ раҳбари билан учрашувида, Эрон мамлакати минтақадаги уруш ва ишончсизликни олқишламайди ва ўтган 100 кун ичида уруш ва сионистик режимнинг Ғазога тажовузларини тўхтатиш ва минтақада тинчлик ўрнатиш учун кўп ҳаракатлар қилди деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Давос саммитида қатнашиши мақсадида Швецарияга ташриф буюрган Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдулоҳиён бу саммит дастурлари доирасида норвегиялик ҳамкасби  Спенбарт Ейд билан мулоқот қилди.

Учрашувда Эрон ТИВ раҳбари норвегиялик ҳамкасби билан ўтган бир неча кун ичида бўлиб ўтган яхши музокараларига тўхталиб, Норвегия мамлакати Ғазо сектори ва минтақа  вазиятига яхши эътибор қаратгани учун миннатдорчилик билдирди ва агар Ғазо бўлгаси инқирозининг илдизи яхши тушунилса инқирознинг ечими жуда оддий деб айтди.

 Амир Абдуллоҳиён ўз сўзларида сионистик режимнинг Ғазога қарши тажовузларини бошланганига 100 кундан ортиқ вақт ўтганига ҳам ишора қилиб, АҚШ ҳукуматининг урушнинг давом этишини қўллаб-қувватлашини катта хатолик  сифатида баҳолаб, сионистик режим ва АҚШ режими уруш ҳамда фаластинликларининг геноциди ва Ғазода катта вайронгарчиликни давом этишини тала қилиб ҳеч нарсага эришмаган ва эриша омлайди ҳам, айниқса уларни ҳарбий йўл билан ҳеч нарсага эриша олмайдигани муқаррар деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом республикасининг ТИВ раҳбари  қаршилик кучларинг минтақага келиши ва ҳаракатларини, сионистик режимнинг жиноятларига муносабат ҳамда  фақат Ғазодаги Фаластин миллати ва фуқароларини қўллаб-қуввтлаш деб  ҳисоблади.

Эрон ва Норвегия ТИВ раҳбарларининг учрашувида, Норвегия ТИВ раҳбари Spanbart Aid  Ғазо бўлгасидаги жуда оғир ва мураккаб вазиятга эътибор бериб эронлик ҳамкасби билан яқинда ўтказган яхши музокараларга ишора қилар экан, икки томонлама маслаҳатлашувларнинг давом этишидан мамнунлигини билдирди. У шунингдек афсуски Ғазо бўлгаси, Ливан ва Қизил денгиздаги вазият ёмонлашиб бормоқда ва биз вазиятни бошқариш ва тинчлантиришга ҳаракат қилишга тайёрмиз деб маълум қилди.

Норвегия мамлакати ТИВ раҳбари ҳам Эронга минтақада тинчлик ўрнатишга ижобий таъсири етказаётгани учун миннатдорчилик билдириб минтақадаги муаммолар бир-бири билан чамбарчасб боғлиқдир ва биз Ғазо секторидаги можарога зудлик билан чек қўйиш ва ўт очишни тўхтатишни зарурий бир амр сифатида биламиз деб хулоса қилди.