Январ 17, 2024 17:13 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби соқчилар копуси мамлакат жануби-шарқидаги Роск ҳудудида Жайш-уз-зулм террорчи гуруҳига зарба берди
    Ислом Инқилоби соқчилар копуси мамлакат жануби-шарқидаги Роск ҳудудида Жайш-уз-зулм террорчи гуруҳига зарба берди

Эрон жануби -шарқидаги Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг Қудс лагери кучлари Кашк Роск қишлоғида Жайш-уз-зулм террорчи гуруҳиниг омилари билан тўқнашиб террорчилардан бирини йўқ қилишди ва уларнинг машиналаридан биридан кўп миқдорда қурол -яроқ ва бомба ясаш ускуналари топишди.

Форс ахборот агентлигининг Эрон жануб-шарқидаги Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс кучлари жамоатчилик билан алоқаларининг эълонига таяниб  хабар қилишича,  Эрон жануби-шарқидаги Систон ва Балучистон вилоятидаги Қудс кучлари базаси кучларининг кузатуви  разветка элитаси амалиёти ортидан Жайш-уз-зулм террорчи гуруҳининг тўлиқ жиҳозланган  Роск қишлоғининг умумий ҳудудида эронлик чегарчилар томонидан аниқланиб ҳужумга учради ва бу амалиётда террорчилардан бири ўлдирилиб, бошқалари қочиб кетишди.  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси кучлари эса уларни қувиб қамал қилишди ва ҳозиргача бу жамоани бутунлай  йўқ қилиш  чоралари  давом этмоқда.

Бундан ташқари Жайш-уз-зулм террорчи гуруҳи унсурларидан катта миқдорда қурол-яроқ, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва бомба ясаш ускуналари аниқланиб уларнинг минтақада йирик террорчилик ҳаракатларига оид режасининг олди олинди.

Ёрлиқ