апрел 04, 2024 12:54 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Роск ва Чобаҳор ҳарбий ҳудудига ҳужум қилган бир нечта террорчи йўқ қилинди
    Эроннинг Роск ва Чобаҳор ҳарбий ҳудудига ҳужум қилган бир нечта террорчи йўқ қилинди

Эрон Ислом республикаси хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот вазири ўринбосари, ўз сўзларида ҳозирда Систон ва Балучистон вилояти жанубидаги Чобаҳор ва Роск туманларидаги ҳарбий зоннага қарши ҳужум қилган террорчиларнинг бир гуруҳи йўқ қилинди деб маълум қилди.

Табиати ва моҳияти сиоинстик режимга қарамалигини аниқлаган Жайш-уз-зулм террорчи гуруҳчаси чоршанбага ўтар кечаси бир вақтнинг ўзида, Роск ва Чобаҳор туманидаги Исломий Инқилоб соқчилар корпуси штаб квартирасини эгаллаб олишга уринди,бироқ Эрон хавфсизлик ҳимоячиларнинг  қаршилиги туфайли эрта соатларда уларнинг барча ёвуз режаси барбод бўлди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича  Эрон Ислом Республикаси хавфсизлик вазири ўринбосари Сайид Мажид Мираҳмадий ўз сўзларида,  Систон ва  Балучитон вилоятидаги теракт тафсилотларини тушунтириб, террорчилар Чобаҳор ва Роскдаги Ислом Инқилоби соқчилар корпуси штаб-квартасини нафақат қўлга кирита олмадилар балки хавфизлик кучлари уларнинг барчасини муҳосарага олишди деб изоҳлади.

Эрон хавфсизлик вазири ҳуқуқ-тартибот ўринбосари шунингдек,  хавфсизлик кучлари иштирокида ушбу терорчи гуруҳ қочишга уринди, аммо Аллоҳнинг марҳамати билан терорчиларнинг бу амалиёти 100 фоиз муваффақиятсизликка учради.Ҳозиргача  бир нечта террорчи ҳалок бўлган ва эҳтимол бу рақам ортиб 20 нафарга яиқнлашиши мумкин. Ҳалок бўлан террорчиларнинг тўлиқ сонини эса қўмондонлар амалиёт якунлангач эълон қилишади деб таъкидлади.

Шунингдек Ислом Инқилоби соқчилар копуси  қуруқликдаги қўмондони Муҳаммад Покпур Эрон жануб-шарқида шу пайтгача ўтказилган 3 та  амалиётида 18 нафар террорчи йўқ қилинганини эълон қилди.

Сўнгги хабарларга кўра, бугун Эрон хавфсизлик ва армия кучларининг террорчиларга қарши амалиёти якунланди ва унда 18 нафардан иборат арча терорчилар  йўқ қилинди.

Ёрлиқ