Эрон " Сурайё" номли сунъий йўлдошини ҳам орбитага чиқарди
Эрон Ислом республикасининг " Сурайё" номли сунъий йўлдоши ернинг 750 километр орбитасига муваффақиятли жойлаштирилди.
Сўнгги 40 йил мобайнида Эрон Ислом республикаси космик технологияларга эришиш соҳасида узлуксиз ва илғор қадам ташламоқда.
Гарчи Эрон душманлари мамлакатнинг иқтисодий ва илмий тарақиётга, жумладан Эроннинг космик саноатида ҳам барча турдаги санкциялар билан тўсқинлик қилишга уринса-да, аммо Эрон Ислом республикаси барча босимларга қарамай, коинот ва космик билан боғлиқ барча турдаги технологияларга эришмоқда, буни эса Исломий Эроннинг катта муваффақиятлар сифатида ҳисоблаш керак.
Эроннинг космос ва коиноти дастурининг Ғарбий Осиё минатқасидаги бошқа мамлакатлардан фарқи эса Эроннинг ўзининг ички потенсиалига таяниши ва ўзининг маҳаллий технологиясидан фойдаланиши ҳисобланади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча Эрон космик ташкилотининг " Сурайё" сунъий йўлдоши бугун шанба куни Ислом Инқилоиб соқчилар корпуси "Қоим 100"-ҳаво кучларининг уч босқичли қаттиқ сунъий йўлдоши билан учирилди.
"Сурайё" сунъий йўлдоши ердан 750 километр узоқлигидаги орбитага муваффақияли жойлаштирилди.
"Қоим 100" сунъий йўлдош ташувчиси ҳам Эронда ишлаб чиқарилган биинчи уч босқичли қаттиқ ёқилғи сунъий йўлдоши бўлиб, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Аэрокосмик кучлари омиллари томонидан қурилган.