Январ 22, 2024 13:16 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга етказилиши мумкин
    Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга етказилиши мумкин

Эрон президенти Теҳрон ва Тошкент ўрасидаги потенсиаллар алмашинувини 1 миллиард доллар даражасига етказишни мақсадга мувофиқдир деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча  Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий,  Ўзбекистоннинг Теҳрондаги янги элчиси Фаридин Насриевнинг ишонч ёрлиқларини қабукл қилиш маросимида, сўнгги 2 йилда Теҳрон ва Тошкент алоқларарини кенгайтиришни мақбул деб билди.

Эронда Ислом Инқилоби баракаси ҳамда санкцияларга қарамай, кўплаб потенсиал ва имкониятлар  яратилди ва айирбошлаш орқали  ва Ўзбекистоннинг ўзаро салоҳияти туфайли  биз муносабатларни янада кенгайтиришимиз ва аийирбошлаш даражасини 1 миллиард долларга етказишдек дастлабки мақсадга эришишимиз мумкин, деб эълон қилди Эрон Ислом республикаси президенти.

Эрон президенти шунигдек, Эрон ва Ўзбекистон президентлариниг сафарлари, учрушв ва музокараларига ҳам ишора қилиб, икки давлат раҳбарларининг ўзаро муносабатларни янада кенгайиришни интилишини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистонинг Эрондаги янги элчиси, Фариддин Насриев ҳам бу учрашувда, Эрон Ислом республикасини  ўз  мамлакатининг минатқадаги ишончли ҳамкори эканлигига тўхталиб,   Ўзбекистон ҳукумати Эрон билан алоқаларни ҳар томонлама  кенгайтиришдан манфаатдор ва менинг зиммамда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича йўл харитасининг барча ўқларини диққат ва жиддий бажариш миссиям бор деб таъкидлади.

Ёрлиқ