Имом Муҳаммад Тақий -Имом Жавод /а/ валодат айёми қутлуғ бўлсин!
-
Имом Муҳаммад Тақий -Имом Жавод /а/ валодат айёми қутлуғ бўлсин!
Бугун ҳижрий -қамарий 1445-йил ражаб ойининг 10 -куни, милодий 2024-йил 22-январь, Имом Муҳаммад Тақий -Имом Жавод /а/ таваллуд кунларига тўғри келади.
Айтиш керакки Имом Муҳаммад Тақий /а/ ҳижрий-қамарий 195-йилда ражаб ойининг 10 -кунида Мадина мунаввара шаҳрида дунёга келдилар ва падари бузургворлари Имом Ризо /а/ шаҳид бўлгач, мусулмонларга имомлик қилиш масъулиятини ўз зиммасига олдилар.
Имом Муҳаммад Тақий /а/ нинг мубоарк лақабилар иэса Жавод-Ул -Аимадир. Ҳазрат Имом Ризо /а/ ўз ўғли Имом Жавод /а/ нинг мақоми ҳақида қуйидагича деганар: Мўсо /а/ га ўхшаган илм денгизларини ёрувчи ўғилга эга бўлганман.
Имом Муҳаммад Тақий -Имом Жавод /а/ 8 ёшида имомликка эришдилар. Ҳазратнинг имомлик даври эса 17 йил эди. Имом Жавод /а/ болаликдан ёшликгача имомлик даврларини ўтказдилар.
Имом Жавод /а/ имомлик даврида турли исломий ва ноисломий мазҳаблар кучайиб боранди ва бошқа халқларнинг турли фан ва илмларига алоҳида эътибор қаратиларди. Шу туфайли Имом Муҳаммад Тақий /а/ илмий ва диний баҳсларга киришди ва турли диндаги мухилофларига Аллоҳнинг сармояси билан баҳсларда имомлигини ҳимоя қилдилар.
Бугунги кунларда Эроннинг худопараст халқи Ҳазрат Имом Жавод /а/нинг муборак валодат кунлари муносабати билан муқаддас жойларда айниқса ул зотнинг буюк падари бузургворлари Имом Ризо/а/ муқаддас зиётгоҳларин зиёрат қилиб байрам тантаналарини ўтказишмоқда.
Бугун эса Муқаддас Машҳад кўчалари, хусусан Имом Ризо /а/ зиёртгоҳига олиб борувчи йўллар Ҳазрат Имом Тақий -Имом Жавод /а/ валодат кунлари муносабати билан безатилган ва Аҳл Байт /алайҳимуссалом/ маддоҳлари ва издошлари Имом Ризо /а/нинг нуроний ҳарамлари айвонларида бу муборак айёмига шукроналик қилиб мутолаа ва мадҳияхонлик қилишмоқда.