Имом Муҳаммад Тақий /а/ валодат айёми муборак бўлсин!
-
Имом Муҳаммад Тақий /а/ нинг валодат айёми муборак бўлсин!
Бугун ҳижрий -қамарий 1446-йил ражаб ойининг 10 -куни, милодий 2025-йил 11-январь, шиа мусумлонлари 9-имомлари - Имом Муҳаммад Тақий -Имом Жавод /а/ таваллуд кунларига тўғри келади.
Имом Муҳаммад Тақий /а/ ҳижрий-қамарий 195-йилда ражаб ойининг 10 -кунида Мадина мунаввара шаҳрида дунёга келдилар ва падари бузургворлари Имом Ризо /а/ шаҳид бўлгач, мусулмонларга имомлик қилиш масъулиятини ўз зиммасига олдилар.
Имом Муҳаммад Тақий /а/ нинг мубоарк лақабилар иэса Жавод-Ул -Аимадир. Ҳазрат Имом Ризо /а/ ўз ўғли Имом Жавод /а/ нинг мақоми ҳақида қуйидагича деганар: Мўсо /а/ га ўхшаган илм денгизларини ёрувчи ўғилга эга бўлганман.
Имом Жавод /а/ 8 ёшида имомликка эришдилар. Ҳазратнинг имомлик даври эса 17 йил эди. Имом Жавод /а/ болаликдан ёшликгача имомлик даврларини ўтказдилар.
Имом Муҳаммад Тақий /а/ имомлик даврида турли исломий ва ноисломий мазҳаблар кучайиб боранди ва бошқа халқларнинг турли фан ва илмларига алоҳида эътибор қаратиларди. Шу туфайли Имом Муҳаммад Тақий /а/ илмий ва диний баҳсларга киришди ва турли диндаги мухилофларига Аллоҳнинг сармояси билан баҳсларда имомлигини ҳимоя қилдилар.
Эрон телерадиокомпанияси ҳам Имом Муҳаммад Тақий /а/нинг валодат кунлари муносабати билан мусулмонларни табриклайди.