Эрон армияси учувчисиз учоқлар соҳасида янада кучайиб бормоқда
Эрон Мудофаа вазирлиги ва армия билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган кўплаб стратегик учувчисиз учоқлар Қуролли кучлар бош қўмондони ва Эрон мудофаа вазири иштирокида мамлакатнинг бир қанча ҳарибй қисмларида армия жанговар ташкилотларига қўшилди.
Эрон телерадиокмпаниячсининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон Ислом республикаси мудофаа вазирлиги ва мамлакат армияси ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган кўп сонли стратегик жанговар разветка, йўқ қилиш ва радар учувчисиз учоқлар айрим ҳарбий қисмларига топшириш маросими Эрон армияси бош қўмондони генерал Абдураҳим Мўсавиий ва Эрон мудофаа вазири Муҳаммадризо Оштиёний иштирокида ўтказилди.
Марзкур маросимда турли хил разветка. кузатув, электрон уруш, сигнал ва жанговар маълумотлар йиғиш, вазифаларини бажариш қобилиятига эга бўлган Ababil 4, Ababil 5 каби кўп мақсадли стратегик дронлар ҳамда Ораш ва Бовар каби ҳалокатли, узоқ масофага учадиган ва аниқ миссияни бажаришга қодир дронлар ҳамда турли нишон, жанговар ва ҳаводан тути болиш миссиясини бажариш қобилиятига эга Каррор реактив дрони ҳам Эрон армиясининг жанговар қисмларига топширилди.
Эрон армияси бош қўмондони генерал Абдураҳим Мўсавий ҳам бу маросимда, бугунги днёда учувчисиз учочлар мавжудлиги қуролли кучларга алоҳида жанговар куч эканлигига тўхталиб бугунги кунда ҳарбий дронлар соҳасида дизайндан тортиб таҳдидга қарши жойлаштирилишигача бўлган барча нарса эронлик ёш олимларнинг ички кучи ва билимига таянмоқда деб изоҳлади.