Январ 24, 2024 14:04 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Яман қуролли кучларининг кемаларни тўхтатишдан мақсади сионистлар жиноятига барҳам беришдир
    Эрон ТИВ раҳбари: Яман қуролли кучларининг кемаларни тўхтатишдан мақсади сионистлар жиноятига барҳам беришдир

Эрон ТИВ раҳбари БМТ Бош котиби билан учрашувида Яман қуролли кучларининг мақсади ишғол этилган ҳудудларга йўл олган кемаларни тўхтатиш, сионистик режимнинг Ғазо фуқароларини геноцид қилишини олдини олишдир деб эълон қилди.

Кеча Нью-йорк шаҳрида Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён БМТ Бош котиби билан учрашувида, Яман Миллий нажот ҳукумати бир неча  бор денгиз хавфсизлиги муҳим аҳамиятни ва фақат сионистик режим кемаларини тўхтатиб  туришини таъкидлади.

Абдуллоҳиён Қизил денгиздаги сўнгги ўзгаришларга ишора қилиб, Эрон Ислом республикасининг денгиз ташиш ва навигация хавфсизлигини таъминлаш борасидаги принспиал позициясини яна бир бор таъкидлаб, АҚШ ва Британия Яманга ҳужум қилиш стратегик хатога қўй қўйди. Албатта минтақадаги кескинлик ва можароларни кенгайишига сабаб бўлган хатолик деб изҳор этди.

Эрон ТИВ раҳбари БМТ Бош котибининг Ғазо бўлгасининг бегуноҳ ва ҳимоясиз халқини оммавий қирғин этилишига чек қўйиш зарурлиги ҳақидаи саъй-ҳаракатлари ва позициясини олқишлаб, яна бир бор сионистик режимнинг фаластинилкларга қарши ҳужумларини зудлик билан тўхтатиш зарурлигини маълум қилди.
Учрашувда БМТ Бош котиби Ғазо секторидаги урушни тўхтатиш ва Ғазога гуманитар ёрдам жўнатиш зарурлигини такрорлади.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш Фаластин мустақил давлатини шакллантириш зарурлиги ва фаластинилкларнинг ўз тақдирини ўзи бегиллаш ҳуқуқини таъкидлаб, афсуски ўт очишни тўхтатмасдан Ғазо бўлгаси халқига агуманитар ёрдам эўнатишнинг иложи йўқ деб изоҳлади.

БМТ Бош котиби Қизил денгиздаги сўнгги ўзгаришларга ҳам ишора қилиб, минтақада можароларнинг тарқалишидан хавотир билидриб БМТнинг урушни тўхтатиш ва минтақа аҳолисининг азоб-уқубатларини камайтиришга қаратилан саъй -ҳараатларини эслатди. У шунингдек Эрон Ислом республикасининг минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ёрдам беришдаги ролини муҳим деб ҳисоблади.

Ёрлиқ