Январ 28, 2024 20:05 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби сионистларнинг UNRWAнинг бир қатор ходимларига нисбатан айбловларини қоралади
    Эрон ТИВ матбуот котиби сионистларнинг UNRWAнинг бир қатор ходимларига нисбатан айбловларини қоралади

Эрон ТИВ матбуот котиби сионистик режимнинг БМТнинг фаластинлик қочқинларни иш билан таъминлаш агентлиги UNRWA нинг айрим ходимларига қарши иддаолари ва баъзи Ғарб давлатларининг бу даъволарни қўллаб -қувватлаганини қоралади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир  Канъоний Чофий  босқинчи сионистик режимнинг БМТнинг фаластинлик қочқинлар бўйича бандлик агентлигининг(UNRWA) баъзи ходимларига қарши даъволарини кескин қоралаб,  бундай иддаоларни сохта сионистик режимнинг фаластинликларга қарши  қаратилган инсониятга қарши ёвузларининг натижаси деб баҳолади.

Эрон ТИВ матбуот котиби Исроил режимининг  UNRWA агентлигининг бир қатор ходимларининг Ал-Ақсо тўфони операциясида  ёрдами роли ҳақидаги даъволарни фақат ушбу сохта  режимнинг Ғазо бўлгаси ва Ғарбий соҳилда фаолият юритаётган халқаро гуманитар ташкилотларга нисбатан чеклов ҳаракатларини оқлаш ҳамда 7 -октябрь куни Ғазога қарши бошланган бу режимнинг 150 га яқин халқаро ташкилотлар жумладан АНРУА -UNRWA  ходимларини террор қилиш каби мисли кўрилмаган жиноятларни оқлашга қаратилган мақсади деб изоҳлади.

Канъоний шунингдек сионистик режимнинг  UNRWA агентлиги ходимларига қарши даъволарини баҳона қилиб Ғарбнинг 9 давлатларининг бу агентликга кўрсатаётган ёрдамларини  тўхтатганини афсусланарли эканлигинтаъкидлаб,  бундай муносабат амалда Халқаро суд томонидан чиқарилган ҳукм асосида фаластинилклани геноцид қилишда айбланаётган ва бу судва жамоатчилик олдида жавоб бериши керак бўлган жиноий режимнинг даъволарини қабул қилишни англатади деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ