Ислом Инқилоби олий раҳбари маҳаллий чиқариш имкониятлар кўргазмасига ташриф буюрдилар/қўшимча/
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий бугун Имом Хумайний /р.а/ ҳусейниясда ташкил этилган Эрон ишлаб чиқариш имкониятлари кўргазмасига ташриф буюрдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳбари ахборот базасининг хабар қилишича, кўргазмада Эроннинг маҳаллий маҳсулотлари, билимга асосланган компаниялар ва ишлаб чиқариш таъминоти занжирига эътибор қаратилган ҳолда, 40 стендда намойиш этилмоқда.
Мазкур кўргазмада -энергетка, нефт ва нефтохимия саноати, автомобилсозлик, тоғ-кон ва минерал-метал саноати, алоқа ва ахборот технологиялари ва сунъий йўлдош ишлаб чиқариш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги саноати, тиббий техника ва технология, ҳунармандчилик, ҳаво, денгиз ва темир йўл ва қуруқлик транспорти, тўқимақчилик саноати, уй-жой ва маиший техника каби корхоналар ўзларининг сўнгги маҳсулотлар ва ютуқларини намойиш этдилар.
Нефт қудуқларини бурғалиш ва нефтохимия саноати учун ускуналар шунингдек катализаторларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш бўйича билимга асосланган компанияларнинг имкониятлари ва потенсиаллари ушбу кўргазманинг бошқа бир қисми бўлди.
Шунингдек электр энергетика ва электр станциялари соҳасида фаолият юритувчи билимга асосланган компаниялар ҳам ўз имкониятлари ва маҳсулотларини намойиш этдилар.
Кўргазмада электромобиллар ва мотоцикллар, уларнинг зарядловчи қурилмалари ҳамда кам истеъмолга эга оптималлаштирилган автомобил двигателлари намойиш этилди.
Шунингдек турли бўлимларда йирик саноат компанияларнинг билимга эга бўлиши бўйича тузилан режалар, ҳамда билимга асосланган компанияларнинг фаолияти тушунтирилди.
Кўргазмасининг бошқа қисми эса пўлат, саноат ва ушбу тармоқдаги билимга асосланган компанияларнинг имкониятлари ҳамда мис каби минерал саноат соҳаси бўлди.