Осиё Миллатлар кубоги: Эрон термаси ҳам Осиёнинг кучли 8 жамоаси қаторига қўшилди
Эроннинг футбол бўйича миллий термаси ҳам Сурия устидан пеналтилар сериясида ғалаба қозониб, Осиё Миллатлар кубогининг чорак финалига йўл олди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Миллий термаси Осиё Миллатлар кубогининг 1/8- турнирининг сўнгги ўйинида кеча соат 19:00 дан бошлаб Қатар пойтахти Доха шаҳридаги " Абдуллоҳ бин Халифа" номли стадионда Сурия терма жамоасига қарши майдонга тушди.
Мусобақанинг биринчи бўлимида Эрон футболчилари 35-дақиқада Меҳди Торемийнинг пеналтидан урган голи билан олдинга чиқиб олдилар, аммо иккинчи бўлимда Сурия термаси пеналтидан гол уриб ўйинни тенглаштирди.
Эрон Ислом Республикаси ва Сурия терма жамоалари қонуний вақтда дуранг ўйинни якунладилар ва ўйин 30 дақиқалик қўшимча вақтга узайтирилди.
Қўшимча бўлимларда Эрон ва Сурия жамоалари 1:1 ҳисоби билан ўйнинни якунлаб, пеналтилар сериясида эса Эрон футболчилари 5 пеналтини голга Сурия термаси эса 3 пеналтини голга айлантирди.
Эрон термасининг дарвозабони Алиризо Бейронванд Сурия термасининг пеналтиларидан бирини қайтаришга муваффақ бўлди ва якунда Эрон термаси 6:4 ҳисоби билан ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олди ва Осиёнинг кучли саккизлигидан жой олди.
Эрон Миллий терма жамоаси 3-феврал куни чорак финал босқичида Япония жамоасига қарши майдонга тушади.