феврал 04, 2024 16:46 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби АҚШ ва Британия армияларининг Яманга қарши ҳужумларини қоралади
    Эрон ТИВ матбуот котиби АҚШ ва Британия армияларининг Яманга қарши ҳужумларини қоралади

Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний АҚШ ва Британиянинг Яманнинг турли шаҳар ва ҳудудларига ҳаво ва ракета ҳжумларини қоралади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом республикаси ТИВ  матбуот котиби Носир Канъоний  бу ҳужумлари Яман суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қайта -қайта бузиш ҳамда АҚШ ва Британия томонидан халқаро ҳуқуқни қўпол равишда бузишдир деб билди.У шуниннгдек  бундай ўзбошимчаликларнинг давом этиши очиқ-ойдин можаро излашҳамда халқаро тинчлик ва  хасфсизиликка хавоирли таҳдиддир деб изоҳлади.

Носир Канъоний АҚШ  ва Британиянинг минтақа давлатларига ҳарбий ҳужум қилишдаги урушқоқлиги бу икки давлатнинг ноқонуний мақсадларини амалга ошириш учун миллитаризми ёнида фойдаланишдаги нотўғри сиёсати ва ёндашувининг давоми ҳисобланади деб таъкидлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби бу ҳужумлар Вашингтон ва Лондон ҳукуматларининг минтақада уруш ва тўқнашувларнинг тарқалишини истамаслигини қайта -қайта эълон қилган даъволари билан очиқ зиддир деб эълон қилди.

АҚШ ва Британия минтақавий миқёсдаги уруш ҳаракатлари билан сионистик режимнинг ҳарбий жинояларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этиб  фаластинликларни геноцид қилаётган ушбу жиноий режимга нафас олиш майдоини яратиш учун тартибсизлик, ишончсизлик ва беқарорликни кучайтирмоқда деб таъкидлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби, ўз сўзларида шубҳасиз халқаро ҳамжамият АҚШ ва Британияни  жавобгарликка тортиш учун  масъулдир деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ