феврал 04, 2024 13:41 Asia/Tashkent
  • АҚШ ва Британия қирувчи самолётлари яна Яманнинг Санъо шаҳри ҳудудларини бомбардимон қилди
    АҚШ ва Британия қирувчи самолётлари яна Яманнинг Санъо шаҳри ҳудудларини бомбардимон қилди

Бугун эрталаб ОАВ, АҚШ ва Британия армияларинги Яман пойтахти Санъодаги ҳудудларга авиазарбалар йўллагани маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг  ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,   АҚШ ва Британия қирувчи самолётлари  Яман пойхтахти Санъо шаҳридан ташқари Ҳажжа, Дамар ва Ал-Байда  вилоятларида ҳудудларга ҳам ҳаво ва ракеталар билан зарбалар йўллади.  АҚШ ва Британия қирувчи самолётлари Таъиз вилоятининг Муқба шаҳри ва Ҳайфан шаҳридаги Ал-бароҳ ҳудуини ҳам 11 марта бомбардимон қилди.

 Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати сиёсий идораси аъзоси Муҳаммад Ал Бахитий ҳам сионистик режимга қарши амалиёт ҳар қандай баҳонада Ғазога бўлган тажовуз охиригача давом этади деб айтди.

Шунингдек, Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати сиёсий бюросининг яна бир аъзоси ҳам АҚШ ва Британия бу ҳужумлар Яманга қарши очиқ урушдир, босқинчилар ҳужумлари оқибатларини ва Яманнинг ҳарбий жавобини кутишлари керак деб таъкидлади.

АҚШ ва Британиянинг Яман ҳудудларига авиазарбалар бериши эса, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимни кеча Ал -Жазира телеканали билан суҳбатида сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги жиноятлари Қизил денгиздаги кескинликларнинг асосий сабаби сифатида баҳолагани пайтида содир бўлмоқда.

Ёрлиқ