Эрон президенти Кавказ минтақаси барқарорлиги ва хавфсизлигини сақлаш борасидаги саъй -ҳаракатларни таъкидлади
Эрон президенти Арманистон республикаси Бош вазири ўринбосари билан учршувида Эрон Ислом республикасининг Кавказ минтақаси барқарорлиги ва хавфсизлигини сақлашдаги аҳамиятига алоҳида урғу берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Расиий бугун Арманистон Бош вазири ўринбосари ва Эрон ва Арманистон иқтисодий ҳамкорликк бўйича қўма комиссияси раиси Меҳр Григорянни ва уни ҳамроҳлик қилаётан делегацияни қалбул қилганида, Эрон ва Арманистон ўртасидаги алоқларни тарихий, дўстона ва конструктив эканлиги ҳамда Кавказ масалаларига тўхталиб Эроннинг ушбу минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашдаги муҳим ролига урғу берди..
Эрон президенти шунингдек Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги тинчлик музокаларни қўллаб-қувватлашини билдииб, Эрон Ислом республикасининг Кавказ минтақасининг стратегик хавфсизлигини кафолатлаш иродаси ва тайёрлигини ҳамда бу борада Эроннинг қизил чизиқларини қўшимча қилди.
Муаммоларни ҳал қилиш баҳонасида минтақада хорижликларнинг мавжудлигига рози эмасмиз, уларнинг мавжудлиги ва борлиги муаммони ҳал қилибгина қолмай балки минтақа давлатлари ва ҳукуматлари учун катта муммога айланашига ишонамз деб аниқлик киритди Иброҳим Раиий.
Учрашувда Арманистон Бош вазири ва Эрон ва Арманистон қўшма комиссияси раиси Меҳр Григориян ҳам икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича ҳисобот бериб, Эроннинг Арманистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаши бу давлат ҳукумати ва миллати учун жуда қимматли ва муҳим эканлигини изоҳлади.
У ўз сўзларида Ереван ҳукуматининг Эрон Ислом республикаси билан иқтисодий ва савдо алоқаларни, хусусан энергетика ва транзит соҳарида ривожлантиришга қизиқиши ва иродаси борлигини маълум қилди.