феврал 22, 2024 16:49 Asia/Tashkent

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбарининг ҳуқуқий ва халқаро ишлар бўйича ўринбосари, Ғазо бўлгасида содир этилаётан жиноятларни кескин қоралаб, сионистик режим фаластинликларни сув ва озиқ-овқатдан фодйланишдаги асосий ҳуқуқларини поймол қилмоқда деб таъкидлади.

Эрон телерадиокоманиясининг бугунги хабарига кўра, Эрон Ислом републикаси ТИВ раҳбарининг ҳуқуқий ва халқаро ишлар бўйича ўринбосари  Ризо Нажафий ўз сўзларида БМТ  муассасалари маълумотларига биноан Ғазодаги вазият ҳалокатли ва 2,2 миллион инсон озиқ-овқат, сув ва тиббий ёрдамисиз кун кечиришмоқда деб эълон қилди.

Босқинчи сионистик режим фаластинликларнинг ўз тақдирини ўзи  белгилашга ҳуқуқини бузиб бу ҳуқуқни поймол қилишда давом этиб Ғазонинг барча ўтиш жойларини ёпиб бу ҳудудни бомбардимон қилмоқда деб қўшимча қилди Нажафий.

У шунингдек босқинчи сиоинстик режим фаластинликларнинг асосий ҳуқуқларини бузиб Ғарб ҳимоятлари билан Ғазодаги қаршилик кучларининг  кутилмаган  ҳужумларига жавобан Ғазода катта қирғин уюштирмоқда деб маълум қилди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Исроил режимининг ўтган йил 7-октябрдан берии Ғазога уюштираётган ҳужумларида эса шаҳид бўлган фаластинликлар сони 29 минг 313 кишига етган ва  69 минг 333 нафар ҳам жароҳатланган.

Ёрлиқ