феврал 24, 2024 17:04 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби муаззам раҳбари: Халқ республикаси ва исломга ишонч Эрон барқарорлиги ва ривожланишининг омилидир
    Ислом Инқилоби муаззам раҳбари: Халқ республикаси ва исломга ишонч Эрон барқарорлиги ва ривожланишининг омилидир

Эрон Ислом Инқилоби муаззам раҳбари сўзлаган нутиқда, " халқ республикаси ва исломга ишонч" Эрон барқарорлиги, ривожланиши ва тараққиётининг асосий сабабидир деб айтдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича, бугун Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоь Хоманаий  Эроннинг Хўзистон вилоятининг /Эрон жануби-ғарбида/ 24 минг шаҳидлар қурултойи қатнашувчилари билан  учрашувида бу вилоят халқининг муқаддас мудофаа давридаги қаҳрамонлиги ва мўъжизасини одамларнинг саъй-ҳаракати ва ислом эъҳтиқоди уйғунлиги натижасида эканлигини ҳисоблаб, " ислом республикаси" атамасини англашда Имом Хумайний /р.а/нинг фикрининг тўғрилигига ҳам тўхталиб,  Исломий  Эроннинг барқарорлиги ва ривожланишига ва унинг кўплаб тўсиқ ва фитналарни енгиб ўтишига сабаб бўлган нарса, халқ жумҳуриятига ва исломга ишонч ўртасидаи уйғунлик эди ва келажакда ҳам муаммоларни енгиш йўли ана шу тафаккурнинг давомидир деб эълон қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бу учрашувда  Шабон я ойининг улуғ ярми ҳайити в байрами муносабати билан табриклаб Имом Хумайний /р.а/ нинг одамларни тўғри тушунишларига ҳамда Имомнинг исломга нисбатан ҳар томонлама ва илғор қарашларини таъкидлаб,  Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ бошидан то Ислом Инқилоби ғалабасигача ва ундан кейин ҳам доим халққа ишонч билдирган,  исломни сиёсат ва жамиятни бошқариш учун самарали мактаб ва тафакур сифатида билган,  шунга асосланиб Эроннинг тараққиётии ва буюк ҳаракатининг давом этиши учун замин ярата олган деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб раҳбари шунингдек, Ислом республикаси душманларининг энг муҳим муаммоси уларнинг Эрон халқини тушунмасликлари ва исломни тушунмасликлари эканлигини ҳам баён этиб, Эрон халқининг душманлари ўзларининг тахминлари ва режаларига асосланиб, Эрон Ислом республикаси  ўзининг 40 йиллигини  кўрмаслигига гуё ишонч ҳосил қилганди  аммо Эроннинг ривожланиш сари ҳаракати уларнинг кўлиги туфайли тўхтамади, Аллоҳнинг марҳамати билан ва халқнинг меҳнати ва иродаси асосига диний эътиқодига таянган ҳола давом этмоқда деб қайд этдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий бу қурултой жараёнида, халққа диний эътиқодга таяниш мўъжизасининг яна бир намунаси сифатида фаластинликларнинг бугунги аҳволини тилга олиб дедилар: қаршилик кучларининг туриши ва душманни уларни нобуд этишдан ноумид бўлиши шунингдек  Ғазо аҳлининг  портлашлар ва  жиноятар қаршисида сабр  кўрсатиши бу халқнинг диний эътиқоди кучли эканлигининг далилидир.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Ғарб цивилизациясининг инсон ҳуқуқлари ҳақидаги даъволарининг ёлғон эканлиги ва  уларнинг Ғазодаги фитна солишдаги  иккиюзламачилик ва икки стандартли сиёсатлари ҳақида гапириб,   бир жиноятчини қатл қилингани учун шов-шув кўтарадиган Ғарб давлатлари Ғазо секторида 30 минг бегуноҳ инсонларнинг оммавий қирғин этилишига кўз юмади ва АҚШ эса Ғазо бўлгасини бомбардимон қилишни тўхтатиш тўғрисидаги иккита резхолюцяига вето қўйди деб таъкидладилар.

Инқилоб раҳбари ўз сўзларида,  бу эса  афтидан сиёсатчиларини уни дарзмолаган ва табассум қилаётган Ғарб маданияти, цивилизацияси ва  либерал-демокртик сиёсатининг асл юзидир, аммо ичкарида қутурган ва қонхўр бўридан ўзга нарса эмс де изоҳладилар.

Ишончимиз комилки, Ғарб цивилизацияси ва бу қийшиқ юк мақсадига етиб бормайди ва тўғри мантиқ буларнинг барчасини енгали, деб  аниқлик киритдилар, Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий.

Ёрлиқ