феврал 28, 2024 13:39 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: АҚШ иккиюзламачиликни бас қилиши керак
    Эрон ТИВ раҳбари: АҚШ иккиюзламачиликни бас қилиши керак

Эрон ТИВ раҳбари АҚШ ҳукумати иккиёзламачиликни бас қилиши кераклигини таъкидлаб, бир томондан АҚШ уруш шиддатини камайтириш ҳақида гапира олмайди ва иккинчи томондан эса, Қизил денгиз ва Ғарбий Осиё минтақасининг бошқа муҳим ва нозик ҳудудларида хавфсизликни истайди деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  сўзлаган нутқида, хавфсизлик бир-бирига боғлаганр категория бўлиб уни ажратиб бўлмайди ва сионистик режимнинг Фаластин халқига қарши жиноятлари ва геноцидини хусусан Ғазодаги жиноятларини  тўхтатиши минтақада хавфсизлик ва тинчликка ижобий таъсир кўрсатиши  ва натижа бериши мумкин деб айтди.

Эрон ТИВ раҳбари  Амир Абдуллоҳиён мисрлик  ҳамкасби Самеҳ Шукрий билан учрашуви тафсилотига тўхталиб, Эрон ва Миср алоқаларининг нормал ҳолатига келтириш учун амалий қадамлар ташлашга кириши кераклиги хусусида, келишиб олганларни маълум қилди.

Миср ТИВ раҳбари билан Эрон ёрдамарини қандай юбориш, гуманитар масалаларга алоҳида эътибор қаратиш, урушни тўхтатиш ва Исроил режимининг Ғазо сектори ҳозирги жиноятлари ва геноцидини тўхтатиш ҳақида фикр алмашилди деб  қўшимча қилди Абдуллоҳиён.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Эрон дипломатик делегациясининг Женевага сафари мақсадларига ишора қилиб, БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 55-йиғилишида қатнашар экамн,  учрашув доирасида Халқаро Қизил Хоч ташкилоти раиси, БМТ Бош котиби ҳамда бир қатор Осиё, Ислом давлатлари , Араб ва Европа мамлакатларни ТИВ бошлиқлари билан учрашув ва музокаралар ўтказгани ҳақида гапириб, албатта икки томонлама муносабатлар жумладан Эрон президенти  Сайид Иброҳим Раисийнинг сўнгги 2,5 йил ичида турли мамлакатлар раҳбарлари билан учрашуви ва мулоқотлари чоғида келишувлари ҳам кузатиб борилганини таъкидлади.

Ёрлиқ