Эрон ҳукумати Покистон билан алоқаларни янада кенгайтиришни олқишлайди
Эрон президенти Иброҳим Раисий Покистоннинг янги Бош вазири билан телефон орқали суҳбатида, Теҳрон ва Исломобод ўртасидаги ҳамкорлик даражасини анча яхшиланганини олқишлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий Покистон мамлакатининг янги Бош вазири Муҳаммад Шаҳбоз Шариф билан телефон орқали мулоқотида уни бу мамлакатнинг янги бош вазири этиб сайлангани билан табриклар экан, янги даврда Эрон ва Покистон ўртасидаги икки томонлама алоқалар ва ҳамкорлик манфаатдор соҳаларда аввалгидан кўра кўпроқ кенгайтирилиши зарурлигини таъкидла ўтди.
Иброим Раисий шунингдек қўшнилар ва исломий давлатоар билан алоқларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш сиёсати доирасида дўст ва қардош Покистон Ислом республикаси билан икки томонлама, минтақавий ва халқаро ҳамкорлик ва алоқалар даражасининг яхшиланишини қадрлайди деб эълон қилди.
Покистоннинг янги бош вазири Муҳаммад Шаҳбоз Шариф ҳам бу суҳбат жараёнида, Эрон президентининг табрикларини юксак баҳолаб икки ҳукумат етакичлари варасмийларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари асосида, ўзаро алоқаларни ҳар томонлама яхшилаш зарур деб маълум қилди.
У ўз сўзларида Эрон ва Покистон халқлари ўртасидаги чуқур дўстлик ришталарига таянган ҳолда Теҳрон ва Исломобод ўзаро манфаатлар таъминлаш йўлида мавжуд турли имкониятларни ишга солиш йўлида самарали одимлар ташлаши мумкин деб изоҳлади.
Ўтган ҳафта Покистон нефт ва энергетика вазири Муҳаммад Али ҳам икки мамлакат келишувига мос равишда Эрон Ислом республикасини газ узатиш қувури қуриб битказилгани олқишлар экан, тахминан бир ярим йил ичида Покитонда 80 километр қувур қурилишини маълум қилди.