март 10, 2024 13:02 Asia/Tashkent
  • Эрон Хавфсизлик вазирлиги Британиянинг энг йирик онлайн қимор ва молиявий бузилиш тармоғини йўқ қилди
    Эрон Хавфсизлик вазирлиги Британиянинг энг йирик онлайн қимор ва молиявий бузилиш тармоғини йўқ қилди

Эрон Хавфсизлик вазирлиги Британия била боғлиқ хорижда жойшлашган субъектлар томонидан бошқариладиган ва назорат этиладиган энг йирик қимор ва пул тиклаш тармоғини аниқлаш ва йўқ қилиш ҳақида хабар қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишча, кеча Эрон Ислом республикаси Хавфсизлик вазирлиги ўз баёнотида, 14 ойлик текширувлар ва мураккаб разветка кузатувлардан кейин  суд тизими ва марказий банк ёрдами била Британияда жойлашган суюбъектлар томондан бошқариладиган ва назорат этиладиган энг йирик интернет қимор ва пул тиклаш тармоғи аниқланди ва йўқ қилинди деб маълум қилди.

Аниқ ва ошкор қимор ўйинчиларни йўлга йўқиш ва одамларни йўлдан оздириш учун Лондон шаҳрида жойлашган ушбу мафия тармоғи улардан олинган маблағларнинг бир қисмини қимор ўйинларидан тушган даромад сифатида ўйинчиларнинг ҳисоб рақамларига киритиб, унинг катта қисмини Британияга ўтказиб мамлакатнинг катта миқдордаги риёл ва валюта маблағларини ўз қўлида олишга муваффақ бўлганди деб хабар қилди  Эрон Хавфсизлик вазирлиги.

Мазкур хабарга асосан Британияда жойлашган тармоғнинг коррупцияси нафақат молиявий жиноятлар ва пул ювишга қаратилган эди, балки бундан ташқари  улар исломий-эроний қадриятларни қоралаш ва Эрон Ислом  жамиятида декадент қимор маданиятини нормаллаштириш учун медиа оқимни шакллантиришни қидиришарди.

Эрон Ислом республикаси суд ҳокимияти буйруғи асосида, мамлакат хавфсизлик кучлари (Nitro bet) номли тармоқ ва  Pay Me" (Pardakt.me)  номли молиявий порталниннг 5 менежерини иқтисодий тизимни бузиш, пул ювиш, кибермаконда қимор уйи юритиш ва ноқонуний йўллар билан бойлик орттиришда айблаб ҳисбга олди.

Ёрлиқ