Эрон президенти: шамсий 1403-йил ишлаб чиқаришни кенгайтириш йили бўлади
(last modified Wed, 20 Mar 2024 07:41:47 GMT )
март 20, 2024 12:41 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: шамсий 1403-йил ишлаб чиқаришни кенгайтириш йили бўлади
    Эрон президенти: шамсий 1403-йил ишлаб чиқаришни кенгайтириш йили бўлади

Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий янги шамсий йилни кириб келишини Муқаддас Рамазон ойи билан ҳамоҳанг тарзда табриклаб, 1403 йил ишлаб чиқариш кўгайган йил бўлади деб таъкидлади.

Эрон Пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий  янги шамсий йилнинг бошланиши яъни 1403 шамсий йилни кирибь келиши муносатида телевиденя орқали йўллаган мурожаатида ўтган бир йил ичида турли соҳалардаги ўзгаришларига тўхталиб, ўтган 1402 йил муҳим воқеалар билан кўтариш ва пасайишига тўла эди. Ҳам ширин ҳам қайғули ва аччиқ воқеалар бор эди аммо ўтган йилги воқеалар Эроннинг барча соҳаларида ўсиш бўлди деб изоҳлади.

Эрон президенти ўз сўзларида Эрон кетма-кет 3 йил ичида 4 фоиздан ортиқ ўсишни бошдан кечирмоқда аммо ўтган ўн йилликдаги ўртача иқтисодий ўсиш эса 1 фоиздан кам эди маълум қилди.

Сайид Иброҳим Раисий ўз мурожаатида халқнинг дастаклари ва ёрдами билан 1403 йил ишлаб чиқариш ва иқтисодининг янада гулаб-яшнаши, инфляция даражасини янада пасайтириш ва эронликларга кенг хизмат кўрсатитш йили бўлишига умид қилди.

Душманнинг Исломий Эронга зарба бериш ҳаракатларига  ҳам тўхталиб ўтган Раисий  халқ ва амалдорларнинг бирлиги, ҳамдардлиги ва ҳамроҳлиги Исломий Эрон душманларининг муваффақиятсизлигига учраганига сабаб бўлди ва турли соҳаларда одамларни мазмунли бўлиши душманларни ноумид қилди деб қўшимча қилди Эрон президенти.

У шунингдек минтақадаги ўзгаришлар ва Ғазо секторидаги урушга ишора қилиб, сионистик режим жиноятларини қоралаб, фаластинликларнинг сионистларга қариш туришини олқишлар экан,  дунё золимлари Ғазо бўлгасида икки миллион одамни қатл этиши учун сионистларга  энг замонавий бомбалар ва қуроллар билан бирга  миллиардлаб доллар пул ҳам тақдим этмоқда аммо муваффақиясизликка учради деб аниқлик киритди.