Эрон ТИВ раҳбари: Бинямин Нетаняҳу чизиқнинг охирига етган
(last modified Fri, 22 Mar 2024 13:19:38 GMT )
март 22, 2024 18:19 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Бинямин Нетаняҳу чизиқнинг охирига етган
    Эрон ТИВ раҳбари: Бинямин Нетаняҳу чизиқнинг охирига етган

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Фаластин Исломий Қаршилик ҳаракати -ҲАМОС сиёсий бюроси раиси билан телефон суҳбатда, сионистик режим бош вазири Нетянҳу йўлнинг охирига етганини айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қиишича,  Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  кеча ҲАМОС ҳаракати сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания билан телефон орқали суҳбатида, сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу чизиқнинг охирига етиб фақат омон қолиш учун курашаётганини дунё билади деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари бу суҳбатда Исломий Инқилоб раҳбари таъкидалаганларидек халқнинг позицияис ва Фаластин қаршиилклари билан сионистик режим Ғазо уруши ботқоқига тушиб қолди деб  қўшимча қилди.

Амир Абдуллоҳиён Фаластин Ислмомий қаршилик ҳаракат етакчисига Эроннинг сўнгги маслаҳатлашувлари ва дипломатик ҳаракатлари жумладан Фаластин бўйича халқаро учрашувладафапол қтаншаши ҳақида ҳам маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбари БМТ Хавфсизлик кенгашини жиддий танқид қилиб, Ғазо бўлгаси ва Ғарбий Соҳилда уйсизлар, аёллар ва болаларнинг ўлдирилишини тўхтаиш учун масъул халқаро институтлар томонидан зудлик билан чора кўриш зарурлиги ва Ғазо бўлгасининг барча аҳолисига халқаро гуманитар ёрдами барча ҳудудларда зудлик билан ва чексиз етказиб беришини таъкидлади.

Телефон орқали бу суҳбатда ҲАМОС ҳаракатининг сиёсий идораис раиси Исмоил Ҳания ҳам Ислломий Иниқлоб олий раҳбари ва Эрон президентига садлада етказиб, Эрон ҳукумати ва халқини Янги йил ва Рамазон ойи муносабати билан\табриклаб Ғазо бўлгасининг сўнгги сиёсий ва майдон ўзгаришларини тушунтирди.

Ҳания шунингдек Ғазо бўлгаси шимолидаги гуманитар вазиятни оғир эканлиги ва қаршилик кучларининг сионисти крежэимнинг уруш машинаси ва одамларни ўлдиришига қарши туришдаги руҳи ва кучини таъкидлаб, Ғазо аҳолисига гуманитар ёрдам жўнатиш ва бу режимнинг Ғазо аҳолисига хусусан болаларга қарши  очарчилик сиёсатига қарши туришга халқаро ҳамжамиятнинг таъср кўрсатиш ва зудлик билан чора кўриш зарур деб эълон қилди.