март 31, 2024 17:23 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом республикаси кунида Теҳрон шаҳрида мамлакатнинг энг катта байроғи ўрнатилди
    Эрон Ислом республикаси кунида Теҳрон шаҳрида мамлакатнинг энг катта байроғи ўрнатилди

"Эрон Ислом Республикаси байроғини улуғлаш учун 10- тадбир"нинг махсус дастури Ислом республикаси куни бўлган 12-фарвардин санаси билан ир вақтида, Теҳроннинг маданий ва туристик Аббособод ҳудудида Эрон расмийлари ва Теҳронда истиқомат қилувчи хорижий элчиларва дипломталар иштирокида бўлиб ўтди.

Эрон Ислом Республикаси байроғини улуғлаш маросими Эрон Ислом республикасининг юбилейига бағишланган расмий маросим бўлиб унда баландлиги 150 метр, оғирлиги 300 килограмм, ўлчамлари 22  x 46 метр ва  1024 квадрат метрга тенг бўлган мамлакатнинг энг баланд ва энг оғир байроғи ўрнатилди.

Эрон телерадиокомапаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси маданий мерос, ҳунармандчилик ва туризм вазири Сайид Изатуллоҳ Зарғомий Ислмо республикаси байроғини ўрнатиш маросимида Эрон ўтган қирқ йил ичида дунёда мазлумларнинг овози бўлиб келмоқда. Ҳеч ким дунё жамоатчилик фикрини  Эрон каби сиоинстик режим жиноятларига қарата олмади. Бинобарин Эрон Ислмо респубилкаси буюк достонга фахр билан кирган деб изоҳлади.

Мазкур байроқ ўзликни англатувчи тимсол эканлигини ва Эронни турли қабила, элат ва озчиликларини бирликда яхши яшайдиган мамлакат эканлигини кўрсатадиган рамз эканлигини билдирган Эрон маданий мерос, ҳунарманчилик ва туризм вазири  Эрон Ислом республикаси байроғи унинг барча аҳолисининг ҳамжиҳатлиги ва бирлиги омилидир деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз бугун якшанба фарвардин ойининг 12 куни Эрон Ислом республикаси кунига тўғри келади.

Ёрлиқ