Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг кўнгиллилар билан учрашгандаги баёноти
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i9235-Исломий_инқилоб_муаззам_раҳбарининг_кўнгиллилар_билан_учрашгандаги_баёноти
Эрон исломий инқилоб муаззам раҳбари санкцияларнинг 10 йилга узайтирилиш Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган келишувнинг бузилиши ҳисобланади деб таъкидладилар
(last modified 2023-08-17T09:53:31+00:00 )
ноябр 23, 2016 17:46 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг кўнгиллилар билан учрашгандаги баёноти

Эрон исломий инқилоб муаззам раҳбари санкцияларнинг 10 йилга узайтирилиш Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган келишувнинг бузилиши ҳисобланади деб таъкидладилар

Эрон исломий инқилоб муаззам раҳбари санкцияларнинг 10 йилга узайтирилиши Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган келишувнинг бузилиши ҳисобланади деб таъкидладилар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни Эронлик кўнгиллилар ва кўнгилли қўмондонлар билан учрашганларида АҚШ конгрессидаги Эронга қарши қабул қилинган 10 йиллик санкцияга ишора қилиб шундай айтдиларки, Американинг ҳозирги давлати ядровий келишув ишида ҳозирга қадар кўплаб қарама-қарши ишларни амалга оширди. Уларнинг яқинда қилган ишлари эса санкцияларни яна 10 йилга узайтиришди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидладиларки, агар ушбу санкциялар амалда ижро этилса, шубҳасизки Ядровий келишув аниқ бузилган бўлади. Американинг бундай ишига эса, Эрон ислом жумҳурияти ҳам ўз жавобини қайтаради. Ул ҳазрат Эрон ислом жумҳурияти масъуллари ва ядровий келишувда иштирок этган мутахассисларнинг ядровий келишувдан мақсад санкцияларни ва босимларни бартараф этиш эди, деган баёнотларига ишора қилиб шундай айтдиларки, ядровий келишув ёки Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури Эрон мамлакатига ва халқига босим ўтказиш учун замин яратмаслиги керак. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Эрон ва Америка давлатига таалуқли масалаларга ишора қилиб шундай айтдиларки, биз ҳозирча ушбу мамлакат тепасига келадиган янги давлат ҳақида хулоса чиқаришга имкониятимиз йўқ.