Ислом Инқилоби олий раҳбари: ёвуз сионистик режим жазоланиши керак ва албатта жазоланади
(last modified Wed, 10 Apr 2024 07:44:08 GMT )
апрел 10, 2024 12:44 Asia/Tashkent

Ислом Инқилоби муззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Рамазон ҳайити хутбаларида, ёвуз сионистик режим жазоланиши керак ва албатта жазоланади деб таъкидладилар.

Ислом  Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича, бугун Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Теҳрон шаҳридаги  Фитр ҳайити хутбаларида ёвуз ва ваҳший сионистик режими томонидан  Эрон Ислом республикасининг Сурия пойтахтидаги  элчихонаси консуллик бўлими биносига яқинда уюштирилган терактга тўхталиб, Халқаро қонунларда ҳар қандай давлатнинг консуллиги ва элчихонасига қилинган ҳужум ўша давлат ҳудудига ҳужум қилиш демакдир ва ёвуз сионистик режим бу жинояти учун албатта жазоланиши керак деб буюрдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари шунингдек сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги қонли воқеалари ва ҳужумларини мусулмон халқларининг Рамазон ойида  кўп қайғу ва андуҳларига сабаб бўлгани ҳамда бу босқинчи  режим жиноятларини Муборак ойда ҳам ҳам давом этганига ишора  қилар эканлар, дедилар: ёвуз сионистик режим она қўлидаги болаларни, касалхоналарда беморларни оммавий қирғин қилмоқда чунки унинг кучи қаршилик кўрсатувчи кучларига етмайди. Шу сабабдан 30 мингдан ортиқ эркукаку аёлларни , болалару ёшларни дунё кўзм онгида геноцид қилди деб изоҳладилар

Инқилоб раҳбари  ўз хутбалари давомида, Ғарб давлатларининг ҳукумматлари айниқса,  АҚШ ва Британиянинг сионистик режимга ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий ёрдам кўрсатаётганини кескин қоралаб, Ғазо бўлгаси воқеаларида бу ҳукуматларни Ғарб цивилизациясининг ёвуз табиати ва башарасини кўрсатгани ҳақида гапириб,  албатта биз ва Ғарб цивилизацияси танқидчилари бу цивилизациянинг асл моҳияти маънавий ва инсоний фазилатлар ва қадриятларга душманлик  қилиш ва ўжарлик эканлигинии кўп марта айтганмиз. Сохта сионистик режимни қўллаб қувватловчи  ҳукуматларнинг фаолияти Ғазо секторидаги воқеаларнинг 6 ойлигида бу ҳақиқатни ошкор қилди деб эълон қилдилар.

Ғарблик даъвогарлардан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фарёдига тўхталиб ўтган Оятуллоҳ Хоманаий  Ғазо бўлгасининг 30 мингдан ортиқ  бегуноҳ ва уйсиз шаҳидлари инсон эмасми, нега Ғарб давлатларидан овоз эшитилмайди" деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб раҳбари  ислом уммати ва Эрон халқини Рамазон ҳайити билан табриклаб Рамазон ойини илоҳий раҳмат ойи сифатида атаб, бу йил Эрон халқи  илоҳий байрамдан максимал даражада фойдаланди ва Янги йилнинг илк байрами Рамазон ойи маънавияти билан янада чиройлироқ ва муборакроқ бўлди деб аниқлик киритдилар.