Эрон президентининг хотин -қизлар масалалари бўйича ўринбосари Ўзбекистон элчиси билан учрашди
Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси билан бўлиб ўтган учрашувда Эрон хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича президенти ўринбосари бу мамлакатда олиб бориалётган муваффаққиятли демографик сиёсатига тўхталиб оила масаласида, икки давлатни маданий яқинлигига урғу берар экан, Ўзбекистоннни оила ҳаракатига глобал садоқатга қўшилишга таклиф қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, мазкур учрашувда хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича президент ўринбосари хоним Хазъалий Эрон ва Ўзбекистон ўртасида аёллар ва оила соҳасидаги фаолиятнинг давом этиши ва мустаҳкамланишига умид қилди.
У ўз сўзларида, Ўзбекистоннинг муваффақиятли демографик сиёсатига тўхталиб, оила масаласида икки давлатнинг маданий яқинлигига ишора қилиб Ўзбекистон оила ҳаракатининг глобал мажбуриятига қўшилишига ҳамда халқаро форумларда оилани мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлашга таклиф қилди.
Учрашувда Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев ҳам Ўзбекистон сенати раисининг ўтгаг йили БМТда ўтказилган икки томонлама учрашувдан мамнулиги ҳақдаги мурожаатини етказди.
Ўзбекистон элчиси шунингдек икки давлатнинг тарихий, маданий ва диний қўшма томонларни тилга олиб, бу соҳаларнинг ҳар бирини икки давлат муносабатларини ривожлантириш учун яхши асос сифатида таништирди.
Хазъалий ва Фариддин Насриев қўшма иқтисодий ҳамкорлик жумладан виртуал бозорлар яратиш ва аёллар бошқаруви ва иштирокида товар айирбошлаш, тадбиркорлик ва аёллар бандлигни қўллаб-қувватлаш, икки давлатнинг муваффақиятли тажрибалари юзасидан фикр алмашдилар.