Умаавия: эронлик инженерларнинг Шри-Ланкадаги катта лойиҳасидир
Эрон президентининг Шри-Ланкага ташрифи билан бир вақтда сув саноати кўп мақсадлли лойиҳаси Эрон Ислом республикасининг тўғон қуриш, сув ўтказиш ва электр энегияси ишшаб чиқариш соҳаларида техник ва муҳандислик хизматлари экспортидаги энг йирик лойиҳаларидан бири сифатида очилади.
Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Покистонга ташрифи ортидан сафарининг иккинчи мақсадида бугун чоршанба Шри-Ланкага етиб бррди. Бу эса Эрон Ислом Республикаси компанияси томонидан амалга оширилгана 500 миллион долларлик Умаавия лойиҳасининг очилиш нуқтаси бўлган сафардир. Мазкур улкан ва ноёб лоймҳа " 2 та тўғон", "сув ўтказувчи туннел" ва " иккита ерости гидроэлектр станцияси" ни ўз ичига олади.
Йилига 290 гигаватт соат энергия ишлаб чиқариш, Шри-Ланка жануб-шарқидаги қурғоқчил минтақадаги 5 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерларини сув билан таъминлаш 145 миллион куб метр сувни ёмғирли ҳудуддан қуруқ жойларга ўтказиш, Фороб компаниячс томонидан Шри-Ланкада эронлик мутахассислар ва муҳандисларнинг саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилган бу лойиҳанинг мақсадларидан биридир.
Бугун ҳам бу лойиҳа Шри-Ланкада Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий ва мамлакат энергетика вазири Алиакбар Меҳробиён иштирокида расман очилади.
Сув ва электр саноатида етакчи давлат сифатида Эрон ушбу соҳада техник ва муҳандислик хизматлари экспорт бўйича минтақада биринчи ўринни эгалайди. Бу эса эронлик мутахассислар ва компанияларнинг юқори техник ва муҳандислик билими ва қобилиятининг далилидир.
Эрон дунёдаги электр станциялари трубинасини ишлаб чиқарувчи 5 та етакчи давлатлар қатрига кириши ва электр станциялари саноатининг зарур қисмларининг 91 фоизидан ортиғини маҳаллийлаштириши керак.
Эрон Ислом республикасининг сув ресурсларини бошқариш воситалари, жумладан дренаж суғориш тармоғи, туннеллар ва тўғон қурилиши соҳасидаги техник ва муҳандислик салоҳият ҳам 100 фоизни ташкил қилади. Эрон эса бу соҳада дунёнинг энг яхши 4 давлати қаторига киради.