Бугунги сана Форс Кўрфази миллий кунига тўғри келади
Бугун душанба куни ҳижрий шамсий 1403-йилнингг 10-урдибиҳишт, милодий 2024-йилнинг 29-апрели, 1622-йилда Португалия мустамликачилари Эроннинг жанубий сувларидан қувилганлигининг йиллиги яъни Форс Кўрфазининг миллий кунидир.
Айтиш керакки Форс Кўрфази муҳим денгиз йўли сифатида доимо муҳим сиёсий мавқега эга бўлган ва бугунги кукнда дунёда энг муҳим халқаро сув йўли сифатида танилган.
Форс Кўрфази шунингдек Шарқ ва Ғарб ўртасида товар айирбошлаш ва савдо-сотиқ учун дарвоза сифатида минатақавий ва халқаро кучлар ўртасидаги рақобат ва можаролар майдони бўлган.
Сўнгги йилларда эса Форс Кўрфази ҳудудидаги араб давлатлари Ғарб мустамликачилигини қўзғатиб бу кўрфазниг номини бузиб кўрсатишга уринмоқда.
Ва ҳолангки Форс Кўрфазининг номи узоқ ўтмиш ва мингглаб йллардан бери ўзгармай Форс Кўрфази -Халижи Форс бўлган.
Бу кўрфаз нафақат Ғарбий Осиё ва Осиё қитъасида балки бутун дунёда алоҳида аҳамиятга эга бўлиб Эрон цивилизацияси билан минглаб йиллик алоқага эгадир.
билан бу сув йўли доимо сиёсий ҳарбий ва иқтисодий кучлар геологлар, археологлар, тарихчилар ва географларнинг диққат марказида бўлиб келган.
Форс Кўрфази эса Эрон ва Саудия Арабистон ярим ороли ўртасидаги ярим ёпиқ денгиз бўлиб Ҳурмуз бўғози орқали Уммон денгизига ва у ердан Ҳинд океанига олиб боради.
Форс Кўрфази, Эрон мамлакатининг жануби ва жануби-ғарбида Хузистон, Бушер вилоятлари ва Эроннинг Ҳурмузгон вилоятининг бир қисмида жойлашган, шунингдек БАА, Баҳрайн, Ироқ, Саудия Арабистони, Уммон, Қатар ва Қувайтнинг етита давлати билан турли узунликдаги умумий чегара қирғоқларига эгадир.