Ислом Инқилоби олий раҳбари: сайловларнинг иккинчи босқичининг аҳамияти биринчи босқичидан кам эмас
(last modified Fri, 10 May 2024 08:47:41 GMT )
май 10, 2024 13:47 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: сайловларнинг иккинчи босқичининг аҳамияти биринчи босқичидан кам эмас
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: сайловларнинг иккинчи босқичининг аҳамияти биринчи босқичидан кам эмас

Эрон Ислом Инқилобиолий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Эрон парламентининг 12-давр сайловлаининг иккинчи босқичида қатнашишидан сўнг сайловнинг иккинчи босқичининг аҳамияти биринчи босқичидан кам эмаслиги ва халқ ўз иштироки билан мажлисни мукамалаштириши керак таъкидладилар.

Эрон Ислом Инқилоби оилй раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича,  Инқилоб раҳбари Оятлулоҳил  Узмоъ Хоманаий бугун жума куни эрталаб Теҳрон шаҳридаги 12- ислом кенгаши / парламент/ сайловларининг иккинчи босқичи учун овоз беришнинг биринчи дақиқаларида  Имом Хумайний /р.а/ нинг Ҳусейнияларида бўлиб,электрон тарзда ўтказилган сайловларнинг ушбу босқичсида иштирок этдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий сайловларда қатнашганидан кейин сайловларнинг биринчи ва иккинчи босқичи ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқлигига тўхталиб, иккинчи босқичнинг аҳамияти биринчи босқичидан кам эмас ва сайловнинг ушбу босқичида халқ ўз иштироки билан парламенти якунлаши зарур деб изоҳладилар.

Инқилоб раҳбари сайловларни халқнинг борлиги ва унинг иродаси ва қарор қабул қилишининг белсиси эканлигини эслатиб, юрт равнақи, улуғи мақссадлар сари интилишини хуш кўрган ҳар бир инсоннинг миллий бурчи сайловда иштирок этишдир деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб раҳбари

 

Қанчалик кўп овоз тўпланган бўлса, парламент шунчалик кучли, парламент қанчалик кучли бўлса, мамлакатда ишлаш имконияти шунчалик кўп бўлади деб қайд этдилар Оятуллоҳ Хоманаий.

Эслатиб ўтамиз бугун жума куни Эрон парламентининг 12-муддати сайловларнинг иккинчи босқиқи  соат 8 да бошланди.

Сайловлар 22 сайлов округи, 15 вилоят, , 47 шаҳар ва  81 туманда ўтказилди ва Эрон паламентидаги қолган 45 ўрин учун 90 номзод курашди.