май 21, 2024 14:20 Asia/Tashkent

Бугун Эроннинг Табриз шаҳрида Эрон президенти шаҳид Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳларининг таъзия ва видолашув маросими Шарқий Озарбойжон вилояти халқининг кенг иштирокида ўтказилди.

Эроннинг Шарқий Озарбойжон вилояти Табриз шаҳри халқи бугун бу шаҳарнинг Шуҳадо майдонидан аэропортгача миллат хизматчиси Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳларининг жасадлари билан видолашдилар.

Мазкур  эҳтиросли маросим эрталаб соат  9:30 дақиқада Табриз шаҳрининг Шуҳадо майдонида аэропортгача вилоятнинг турли бурчакларидан келган турли қатламлар иштирокида ўтказилди ва у ердан шаҳидларнинг муқаддас жасадлари Теҳронга  олиб кетилди. Эртага Эрон президенти шаҳид Оятулоҳ Раисий ва унинг ҳамроҳлари билан навбатдаги видолашув  маросими Теҳронда бўлиб ўтади.

        

 

Ёрлиқ