Бугун 40 дан ортиқ юқори мартабали хорижий мамлакатлар делегациялари Теҳронга келди
Эрон президенти оятуллоҳ Раисийнинг олиб кетаётган вертолёт ҳалокати ортидан президент ва унинг ҳамроҳларининг шаҳид бўлиши ортидан Теҳрондаги саммитлар залида шаҳидлар билан видолашув маросимида қатнашиш учун дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларнингюқори мартабали расмийлари ҳамдардлик билдириш мақсадида Эронга келдилар.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон республикаси президенти Имомали Раҳмон, Қатар амири Шайх Тамим ибн Ҳамад ол Соний, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Ҳиндистон вице-президенти, Саудия Арабистони, БАА, Уммон, Қувайт, Миср, Шриланка, ТИВ раҳбарлари, Туркманистон Халқ маслаҳат раиси Гурбангули Бердимуҳаммедов, Толибон ҳаракати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутақий ва бу ҳаракат сиёсий идораси раиси мулла Бародар бу маросимда қатнашадилар.
Эрон президенти Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳларини кетаётган вертолёт қурбонлари билан видолашув маросимида қатаннашадиганлар орасида Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин ҳам бор. Сўнгги хабарларга асосан Озарбойжон Бош вазири Али Асадов ва ТИВ раҳбари Жейҳун Байрамов ҳам бу марсосимда иштирок этади. Хабарларга биноан маросимида шунингдек Тунис, Сурия, Яман, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлар расмийлари ҳам қатнашади. ҲАМОС сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания, ҳамда Ҳизбуллоҳ ҳаракати Бош котиби Сайид Ҳасавн Насруллоҳнинг вакили ҳам бу маросимда иштирок этганлар орасидалар.