Ироқ ҳукумати ва халқи Инқилоб раҳбари ва Эрон халқига ҳамдардлик билдирди
(last modified Wed, 22 May 2024 09:39:00 GMT )
май 22, 2024 14:39 Asia/Tashkent

Эрон президенти ҳужжатислом вал муслимин Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳларининг шаҳид бўлганидан кейин бугун Бош Ироқ вазири Муҳаммад Шийоъ Судоний Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари қабулида бўлиб, Ироқ ҳукумати ва халқи номидан Оятуллоҳ Хоманаий ва Эрон халқига ҳамдардлик изҳор этди.

Ироқ Бош вазири Ислом Инқилоби  олий раҳбари ҳузуридаги сўзларида,  бундай таъсирли  ва қайғли вазиятда мен Ироқ ҳукумат ва халқининг Эрон ҳукумати ва халқига  тасаллият ва ҳамардлик билдириш учун  сиз олий ҳазратларининг ҳузурингизга келдим. Эроннинг шаҳид президенти Иброҳим Раисий  жанобаририни кўрганлариимз фақат ҳалолллик, самимийлик, поклик, меҳнат саъй -ҳаракат ва халққа хизмат қилишдан бошқа нарса эмас эди.

Ироқ Бош вазири  Муҳаммад Шийоъ  Эроннинг шаҳид президенти  билан видолашув маросимида миллионлаб одамларни қатнашишга тўхталиб,  бугун телевиденияда кўрсатилган саҳналар ва тасвирлрда аниқ мурожаатлар бор эди. Уларнинг энг муҳим мурожаати барча босим ва санкцияларга ва бу бахтсиз ҳодисага қарамай, Эрон Ислом Республикасидаги халқ ва ҳокимияти ўртасидаги кучли алоқа чуқурлигидир деб қўшимча қилди.

Президент ва унинг ҳамроҳлари билан видолашув маросимида миллионлаб одамлар иштирок этганларнинг яна бир мурожаати одамларга хизмат қилиш кераклиги ва бу ажойиб ва кенг кўламли видолашув маросими халққа хизмат қилиш натижаси эканлиги ва бу сабоқ Ироқда ҳам бизнинг дарсимиз бўлиши зарурлиги эди деб қўшимча қилди Ироқ бош вазири.

Бу учрашувда Инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Ироқ Бош вазирининг ҳамдардлик изҳор қилиш учун Теҳрога ташрифи учун миннатдорчилик билдириб. биз буюк шахсни йўқотдик, Жаноб президент жуда яхши биродар ва ишчан, малакали , самимий ва жиддий амалдор эди деб айтдилар.

Инқилоб раҳбари шунингдек, энди жаноб Муҳаммад Мухбир конституцияга асосланиб оғир масъулиятни ўз зиммасига олди. Худо хохласа Ироқ ҳукумати ўша ҳамкорлик ва келишув йўли давом этади деб эслатдилар.