июн 14, 2024 14:30 Asia/Tashkent
  • Имом Муҳаммад Боқир /а/ нинг қайғули шаҳодати йиллиги муносабатида тасаллият билдирамиз!
    Имом Муҳаммад Боқир /а/ нинг қайғули шаҳодати йиллиги муносабатида тасаллият билдирамиз!

Бугун жума куни ҳижрий қамарий 1445 чи йил зийҳижжа ойининг 7 чи куни, милодий ҳисоб билан 14 июнь куни-дунёдаги шиа мусулмонларининг 5 -чи имоми Ҳазрат имом Муҳаммад Боқир /а/ нинг шаҳодати кунига тўғри келади.

Эрон ислом жумҳурияти шаҳарлари дунёдаги шиа мусулмонларининг 5 чи имоми ҳазрат имом Муҳаммад Боқир /а/ шаҳид бўлган йиллиги муносабатида азага чўмган.

Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг Аҳли-Байтларидан бири бўлган бу дин пешвосига чексиз ақл – заковат ва билимлари учун замондошлари ул ҳазратга «Боқирул улум» – «Илм сирларини очгувчи» лақабини беришган. Зеро, ул ҳазрат илмнинг энг чигал қирраларини фош этар ва унинг сирларини кашф айлар эдилар. 

Имом Муҳаммад Боқир /а/ муҳтарам оталари Ҳазра Зайнулобиддин /а/  шаҳид бўлганидан кейин 19 йилу 10 ой давомида имомликнинг буюк ва муҳтарам вазифасини бажаришга киришди. Бу Имом /а/ имомлигида  ислом маданиятини ёйиш ва тарғиб қилиш, талабаларга сабоқ бериш, ёронлари ва халққа раҳбарлик қилиш, ўзининг муҳтарам аждодлари яъни ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ анъана ва суннатларини халқ орасида татбиқ этиш ва халқни  ҳукуматнинг зўравон тузуми хусусида огоҳ этиш йўлида заррачадек ғофил бўлмадилар,

Ушбу буюк имом (алайҳис салом) 114 – ҳижрий-қамарий йили, 57 ёшларида шаҳодатга етдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги хизмати ҳам бу қайғули санани барча мусулмонларга ва ҳақиқат йўли тарафдорларига ҳамдардлик изҳор этамиз.

Ёрлиқ