Эрон Ислом республикаси яна бир нечта сунъий йўлдошини орбитага чиқаради
(last modified Sat, 15 Jun 2024 09:38:02 GMT )
июн 15, 2024 14:38 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом республикаси яна бир нечта сунъий йўлдошини орбитага чиқаради
    Эрон Ислом республикаси яна бир нечта сунъий йўлдошини орбитага чиқаради

Эрон Коинот ташкилоти раиси Теҳрон ҳукуматининг ҳижрий-шамсий жорий йилда бир нечта сунъий йўлдошларини учириш ҳақидаги қарорини маълум қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Коинот ташкилоти раиси Ҳасан Солория "Эроннинг бу йил учун сунъий йўлдошларни учириш бўйича бир қанча режалари борлигига тўхталиб, Эрон Ислом республикаси 13- ҳукумати таркибида ва шаҳид президентнинг /Раисий/ иродаси ва қатъияти билан муҳим коинот ютуқларга эришганини таъкидлади. У сўзларининг бошқа қисмида Эрон сўнгги 3 йил ичида 12 марта учиришни амалга оширди улардан 10 таси маҳаллий ва 2 таси халқаро учирмадир деб изоҳлади.

Эрон Коинот Ташкилоти раиси шунингдек Эрон 13-ҳукуматининг охиригача икки марота космик учиришни амалга оширади: биринчи учирма тадқиқот сунъий йўлдоши науманисини олиб боради ва иккинчиси эса орбитал узатиш блокини ташайди ва  унинг орбитал синови мазкур учиришда амалга оширилади деб қўшимча қилди.

Коинот алянсига эга мамлакатлар орасда 6 та давлат, жумладан Эрон ҳам коинотга тирик огранизмларни учиришга муваффақ бўлган. Сунъий йўлдош ташувчи соҳасида фақат 12 давлат сунъий йўлдош ташувчсини лойиҳалаш қуриш ва учирш имкониятига эга ва Эрон Ислом республикаси дунёдаги ушбу 1 давлатлардан биридир.