Эронда президентлик сайловларнинг 2-чи босқичи бошланди
Эрон Ислом республикасида 14-президентлик сайловнинг иккинчи босқичи бошланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ИИВ сайлов штабининг матбуот котиби Муҳсин Исломий ўз сўзларида Эронда президенлик сайловларнинг 14-турининг иккинчи босқичи учун овоз бериш жараёни бугун соат 8:00 дақиқада сайловларнинг иккинчи босқичига йўлланма олган икки номзод-Масъуд Пизишкиён ва Саъид Жалилй рақботлари билан бошланди деб маълум қилди.
Эрон ИИВ матбуот котиби ўз сўзларида овоз беришнинг 59 мингга яқин сайлов участкаларида амалга оширилишига тўхталиб Эронда 14-президенлик сайловларнинг иккинчи босқичи соат 18:00гача давом этади ва ИИВнинг ихтиёрига кўра узайтирилиши ҳам мумкин деб изоҳлади.
Эронда президентлик сайловларнинг 14-тури 28-июнь куни Эрон ва дунёнинг 95 мамлакатларидаги 59 минг сайлов участкасида бўлиб ўтганди.
Овозлар санаб чиққач, олинган 24 миллион 535 минг 185 нафар овоздан Масъуд Пизишкиён 10 миллион 415 минг 191 овоз ва Саъид Жалилий: 9 миллион 473 минг 298 овозга эга бўлиб биринчи ва иккинчи номзодлар сифатида Эрондаги 14-президентлик сайловларнинг иккинчи босқичига йўл олишди.