Ислом Инқилоби олий раҳбари: Эрон халқининг сайловлардаги ғайратли иштироки унутилмас ишдир
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий Эрон Ислом республикаси халқининг 14-президентлик сайловларда илиқ ва иштиёқ билан иштирок этишини ёрқин ва унутилмас воқеа деб атадилар.
Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасига кўра, Инқилоб раҳбари Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий 14-президенлик сайловлари ўтказилиши муносабати билан қилган табригида Эрон халқи ва сайланган президентни табриклаб, Эрон халқининг душманлари умидсизлик ва боши берк кўчага солиб қўйиш учун бошлаган сайлвларнии бойкот қилиш ҳақидаги техноген ғалаён ва фитнасига қарши курашдаги бу буюк ҳаракат ёрқн ва унутилмас ишдир деб айтдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек, азиз халқимиз майдонга масъулият ҳисси билан келиб, илиқ ва жўшқин муҳит яратиб икки босқичда 55 миллиондан ортиқ овоз билан сайлов фондини жамғаришди деб таъкидладилар.
Инқилоб раҳбари шунингдек сайловларнинг рақобатбардош ҳатти-ҳаракатлари дўстона меъёрларга айлантирилиши ва ҳар бир киши мамлакатнинг моддий ва маънавий фаровонлиги учун ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқдир деб эълон қилдилар.
Эслатиб ўтамиз, Масъуд Пизишкиён жами 30 миллион 530 минг овозлардан 16 миллион 394 минг 403 овоз билан Эроннинг 9-чи сайланган президенти бўлишга муваффақ бўлди.