Эрон тўқимачилик саноати кўргазмасида 120 хорижий ширкатлар жумладан Ўзбекистон компаниялар қатнашмоқда
Эрон тўқимачилик саноатининг 30 кўргазмаси Теҳрон шаҳри халқаро кўргазмасининг доимий жойида 170 та Эрон компанияси ва 13 давлатдан 120 та хорижий компания қатнашмоқда.
29 мурдод /19 август/ куни Теҳрон халқаро кўргазмаларининг доимий жойида бошланган Эрон тўқимачилик саноати, жумладан машиналар, хом ашё, уй тўқимачилик, кашта тикиш машиналари ва тўқимачилик маҳсулотларининг 30 -кўргазмаси 1 шаҳриваргача яъни 21 августга қадар давом этади.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича кўргазмасида, Германия, Италия, Тайван, Ўзбекистон, Тожикистон, Жанубий Корея, Туркия, Покистон, Австрия, Швецария, Ҳиндистон, Япония ва Хитойдан иштирокчилар бор. Улар тўқимачилик саноати соҳасида энг сўнгги маҳсулот ва хизматларни тақдим этади.
Мазкур кўргазмада 290 дан ортиқ Эрон ва хорижий компаниялар ўз имкониятларини намойиш этиш ва сармоя, савдо ва тижорат учун имкониятлар яратиш учун тўпланган ва бир-бирлари билан ушбу соҳанинг янги маълумотларини муҳокама қилиб фикр алмаштиради.
Корхона ва заводлар ҳамда компанияларнинг ютуқлари, қувватлари ва имкониятлари билан таништириш, экспортни ривожлантириш ва янги экспорт бозорларини топиш, бу соҳада энг сўнгги Эрон ва хорижий фан, техника ва саноат ютуқларини кўрсатиш, кўпроқ технологияларни узатиш, янги бизнес алоқаларини ўрнатиш ва олдинги муносабатларини мустаҳкамлаш учун мос платформани таъминлаш Эрон ва хорижий компаниялар томонидан сармоя киритиш ва тадбиркорлик ва барқарор бандлик учун зарур замин яратиш Эрон тўқимачилик саноатининг 30-кўргазмасини ўтказишнинг энг муҳим мақсадларидандир.