Ислом иниқлоб олий раҳбари: ҳусейнийлар фронтининг язидийлар жабҳаси билан уруши чексиздир
(last modified Sun, 25 Aug 2024 11:44:19 GMT )
август 25, 2024 16:44 Asia/Tashkent
  • Ислом иниқлоб олий раҳбари: ҳусейнийлар фронтининг язидийлар жабҳаси билан уруши чексиздир
    Ислом иниқлоб олий раҳбари: ҳусейнийлар фронтининг язидийлар жабҳаси билан уруши чексиздир

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Арбаин Ҳусейний /а/ муносабати билан талабаларнинг мотам маросимида Ҳусейнийлар жабҳаси ва язидийлар фронти ўртасидаги қарама-қаршиликни битмас- туганмас деб ҳисобладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича, буун Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Имом Хумайний /р.а/ ҳусейнияларида  талабалар гуруҳларининг мотам маросимида қатнашиб Ошўро зиёратига ишора қилиб, Ҳусейнийлар жабҳаси билан язидийлар фронти ўртасидаги  юриш ва қарама-қаршилик давомли ва тўхтовсиз, шу билан бирга ушбу кампанияни ўтказиш услуби турли шартлар ва талабларга мос келишини таъкидлаб, Эрон Ислом Инқилоби ёшлар учун кенг майдон ва имконият очиб берди ва бу имкоинятлар фойдаланиб вазифани тўғри режалаштириш ва тушуниб, тараққиёт, фаровонлик ва нажот учун замин яратиш йўлида инқилобнинг юксак мақсадлари йўналишида зарур ва ўз вақтида чора кўриши муҳим деб атадилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари бу маросимда Имом Ҳусейн /а/ қўзғолонидан мақсадни зулмга қарши бўлиш эканлигини айтиб,  Ҳусейний жабҳасига зулм билан қарши туриш усуллари шароитга қараб ҳар хил, бу қарама-қаршилик қилич ва найза даврида ҳам худди шундайдир. , атомлар ва сунъий интелект даврида бошқаса тарзда, таблиғот даврида шеър, қасида ва ҳадислар билан ўзига хос услубга эга, интернет ва квант даврида эса бошқа усуллардан фойдаланиши тўғри келади деб эълон қилдилар.

Арбаин

 

Мазкур бурч талабалик даврида бир йўл, масъулият даврида бошқа йўл эканини таъкидлаган Оятуллоҳ Хоманаий, ҳусейниялар жабҳасини язидийлар жабҳаси билан  тўқнаштириш ҳар доим қурол олиш дегани эмас балки тўғри фикр юритиш, тўғри гапириш ва тўғри аниқлаш ва  вазифани тан олиш ва аниқ зарба бериш демакдир деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий  сўзларининг бошқа қисмида, агар биз шу йўлда ҳаракат қилсак, ҳаёт маъно ва мақсад топишини эслатиб, ёшлар Ислом Инқилоби  шарофати  билан олдиларида кенг майдон очган ҳозирги даврнинг қадрига етиш керак ва тўғри режалаштириш, ўрганиш ва тўғри фикр юритиш орқали ўз вақтида чора кўриш зарур бу эса Қуръон билан танишиш ва у ҳақида фикр юритишни талаб қилади деб маълум қилдилар.

Бу ўз вақтида қилинган ҳаракат баъзан университет муҳитида мантиқий бўлади. Баъзан ижтимоий ёки сиёсий  муҳитда зарур бўлиб, айрим пайтлар бу ҳаракат Карбало ва Фаластин ва олий мақсадлар йўлида зарур бўлади деб аниқлик киритдилар Инқилоб раҳбари,

У киши шунингдек, ёшларнинг бу тарихий имкоинятлардан фойдланиш фаровонлик ва нажот демакдир, агар бу имкоинятдан фойдаланмаса бурч бажарилмас ва оқибат зиён бўлади деб қайд этдилар.