Эрон ТИВ раҳбари: сионистик режимнинг Теҳрондаги терорчилик ҳаракатига аксиламал кўрсатиш муқаррар
Эрон ТИВ раҳбари италиялик ҳамкасби билан телефон орқали мулоқотида ҲАМОС ҳаракатининг сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳаниянинг террор этишда сиоинстик режимнинг террорчилик ҳаракатига жавоб қайтариш муқаррар деб айди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи телефон орқали суҳбатида Италия ТИВ раҳбари Антонио Тажани билан минтақа вазиятини батафсил муҳокама қилгани, унга сионистик режимнинг Теҳронда Ҳаниянинг террор этилганига а аниқ жавоб берилиши ва бу реакция аниқ ва ҳисобланган бўлишини аммо Эрон гарчи бу режимдан қўрмаса-да сионистик режимдан фарқли улароқ кескинликни кенгайтиришга интилмаслигини айтганини маълум қилди.
Сайид Абос Ироқчи кибермакондаги шахсий саҳифасида Миср, Туркия ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари қўнғироқ қилиб уни табриклаганига ишора қилиб, минтақа давлатлари билан ҳамкорлик, синергия ва ҳамжиҳатлик йўли билан кучли ва бирланган минтақа сари ҳаракатланиш Эрон ташқи сиёсатининг йўналишларидан биридир деб эълон қилди.
Озарбойжон Республикаси ва Арманистон ТИВ раҳбарларини телефон орқали табрик йўллашларига жавобан Аббос Ироқчи уларга Кавказ минтақаси Эрон Ислом республикаси учун геосиёсий ва стратегик аҳамиятига эга эканлиги, тарихий, маданий ва географик яқинлик бу минтақа давлатлари билан алоқаларни кенгайтириш аҳамиятини икки баробар оширганини эслатади.