Эрон президенти: Эроннинг сиёсати дунёнинг барча давлатлари билан ҳамкорлик қилиш ва алоқаларни кенгайтиришдир
(last modified 2024-08-30T14:13:17+00:00 )
август 30, 2024 19:13 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Эроннинг сиёсати дунёнинг барча давлатлари билан ҳамкорлик қилиш ва алоқаларни кенгайтиришдир
    Эрон президенти: Эроннинг сиёсати дунёнинг барча давлатлари билан ҳамкорлик қилиш ва алоқаларни кенгайтиришдир

Эрон президенти Теҳрон сиёсатини дунёнинг барча давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик ва алоқаларни кенгайтиришдан иборат эканлигини айтди.

Эрон Ислом республикаси президентининг ахборот базасининг хабар қилишича, Эрон президенти Масъуд Пизишкиён кеча Норвегия Бош вазири  Yunas Gaher Ashtore  билан телефон орқали суҳбатида Эронни дунёдаги ҳар қандай тажовузни қоралашини билдириш орқали Теҳроннинг сиёсати тинчлик ва дўстлик, кессинлик ва зиддиятлардан қочиш, дунёнинг барча давлатлари билан ўзаро алоқа ва муносабатларини кенгайтириш эканлигини маълум қилди.

Масъуд Пизишкиён Эроннинг минтақа ва дунёда хавфсизликни таъминлвочи ролига тўхталиб, Эрон Ислом респубилкаси ҳар доим тинчлик ва дўстликни ёйишга ҳаракат қилади ва дунёда уруш, зўравонлик ва ишончсизликни тўхтатиш учун ҳамкорлик қилишга тайёр деб билдирди.

Эрон президенти сўзларининг бошқа қисмида АҚШ ҳукуматининг Комплекс ҳаракатлар режаси-   JCPOAни бузганини танқид қилиб, Европа давлатларини ушбу шартномада  ўз мажбуриятларига риоя қилимаётганидан норозилик билдириб, Эрон давлати Комплекс ҳаракатлар режаси битимидаги барча мажбуриятларини бажарди, аммо айнан АҚШ ҳукумати келишувни бузиш ва бу келишувдан бир томонлама чиқиш билан бир қаторда Эрон халқига нисбатан босим ва санкцияларни кучайтирди ва афсуски, Европа давлатлари кутилганларга зид равишда ўз мажбуриятларини бажармади, деб изоҳлади.

Пизишкиён АҚШ ва баъзи Ғарб давлаларининг инсон ҳуқуқлари ва демократия соҳасидаги икки томонлама ҳатти-ҳаракатларини танқид қилиб АҚШ ва айрим Ғарб давлатлари инсонга нисбатан ёмон муносабада бўлгани учун бошқа мамлакатларни инсон ҳуқуқларини поймол қилишда айбламоқда, бироқ Ғазода ўн минглаб  бегуноҳ аёллар, болалар, ёшу қариларнинг қирғин этилиши, тинч аҳоли яшовчи ҳудудлар, мактаб ва шифохоналарнинг сионистик режим томонидан бомбардимон этилиши қаршисида улар нафақат жим туришди балки бу режимни молиявий қўллаб-қувватлаб, қурол -яроқ билан таъминлашмоқда, бу қайси стандарт ва мантиққа мос келади деб савол берди.

Норвегия Бош вазири Yunas Gaher Ashtore”  ҳам Эрон ва Норвегия муносабатларини дўстгона ва тарихий эканлигига ишора қилиб, Новегия ҳар доим ўзини Эроннинг дуўсти сифатида билган ва Эрон халқнинг янада кўпроқ тараққиёт ва фаровонлигини истайди деб  таъкидлади.

У шунингдек Ғарбий Осиё минтақасида тарангликнинг кучайиши, айниқса сиоинстик режимнинг Ғазо халқига қарши ҳужумларидан хавотир билдиририб Исроил режимининг Ғазорга қарши уруши ва унинг ҳалокатли оқибатлари қораланади деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ