Эрон ТИВ раҳбари: Яман ҳукумати ва халқи Фаластин мазлум халқини қўллаб- қувватламоқда
(last modified Sun, 08 Sep 2024 12:32:34 GMT )
сентябр 08, 2024 17:32 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Яман ҳукумати ва халқи Фаластин мазлум халқини қўллаб- қувватламоқда
    Эрон ТИВ раҳбари: Яман ҳукумати ва халқи Фаластин мазлум халқини қўллаб- қувватламоқда

Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи кўп давлатлар фақат сионистик режимга қарши ўз позицияларини эълон қилиш билангина қаноатланаётган бир пайтда Яман ҳукумати ва халқи мазлум Фаластин халқтин қўллаб қувватамоқда деб таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи  Яман Миллий Нажот ҳукумати ТИВ раҳбари Жамол  Омир билан телефон орқали суҳбатида  Яман ҳукумати ва халқининг Ғазода сионистик режимнинг ҳарбий жиноятлари борасидаги позицияларини юқори баҳолади.

Аббос Ироқчи Эрон ва Яман ўртасидаги икки томонлама алоқалар ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳиммлигига тўхталиб,  икки давлат ўртасидаги муносабатлар ва икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттириш катта аҳамиятгага деб ҳисоблади.

Жамол Омер минтақада можароларнинг кучайиши ҳамда АҚШ ва Британиянинг Яманга ҳарбий ҳужумларига ишора қилиб, Яманнинг мазлум Фаластин халқини қўллаб-қуватлаши борасидаги позицияси ўзгамаслигини маълум қилди.

Яман ТИВ раҳбари Эрон ва Яманнинг икки давлати ўртасида аввалги ҳужжатлар ва келишувларнинг аҳамиятига эъибор қаратган ҳолда, иқтисодий ва тараққиёт соҳаларида ҳамкорликни кучайтиришга умид билдирди.

Ёрлиқ